18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 01:08
Жамият 👁 1,028

НИЛУФАР ХОЛБОЕВА: ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЮРТДОШЛАРИМИЗГА КАТТА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛМОҚДА

НИЛУФАР ХОЛБОЕВА: ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЮРТДОШЛАРИМИЗГА КАТТА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛМОҚДА

Баъзан атрофимиздаги одамларга назар солиб, тўрт мучаси соғ бўла туриб ҳаётдан ўз ўрнини тополмаганидан, турмушидан, замонадан астойдил нолиётганларини эшитиб қоламан. Шундай пайтда: “ахир сиз соғломсиз-ку, ҳаракат қилсангиз, излансангиз ҳамма нарсага эришасиз”, – дегим келади.

Мен Ўзбекистон Ногиронлар жамияти туман бўлинмаси раҳбари сифатида туманимиздаги маҳаллаларда яшовчи имконияти чекланган инсонлар, айниқса, ёшлар билан кўпроқ мулоқотда бўламан ва уларнинг қалбларидаги келажакка ишонч, ўзлари қизиққан касб-корни эгаллаш ва ўз ҳунари, билими билан жамиятга фойда келтиришга интилиш туйғуси баъзи соғлом одамларга нисбатан устунроқ эканлигини ҳис этаман.

Ўтган 2018 йил давомида жамиятимиз аъзолари ҳаётида бири-биридан дилларда жўшқин, гўзал туйғулар уйғотувчи тадбирларнинг кўп бўлганидан аёнки, имконияти чекланган инсонларнинг деярли барчаси жамиятимизда рўй бераётган янгиланиш ва ўзгаришлардан мамнун. Ҳатто ана шу жараёнларнинг фаол иштирокчилари ҳамдир.

Турли байрамлар саналари муносабати билан бўлиб ўтадиган тадбирларимизда жамиятимиз аъзолари дилдан яйрайдилар. Ҳомийлар томонидан байрам совғалари билан тақдирланадилар. 20 нафар имконияти чекланган болажонлар эса туман Ногиронлар жамиятининг доимий эътиборида. Улар учун ҳомийлар томонидан ташкиллаштириладиган байрам тадбирларида ниҳоятда фаол иштирок этадилар. Шеърлар ўқиб, ашулалар айтишади, рақсга тушишади. “Ассалом, Наврўз!”, “Ранг-баранг бўёқлар олами”, “Мустақиллик – менинг тақдиримда” каби тадбирларда ўз ижод намуналари билан иштирок этган имконияти чекланган болажонларнинг иқтидорлари, интилишларини кўриб, уларни “ногирон” дейишга тили бормайди инсоннинг. Чунки бу болажонлар ҳаётдан завқ олиб, унинг қадрини соғлом инсонлардан ҳам теранроқ ҳис этадилар, олдинга интилиб яшашдан асло толмайдилар.

Туман Ногиронлар жамияти аъзолари учун 3 декабрь – “Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан ҳар йили файзли дастурхон ёзилади. Ушбу сана 2018 йилда ҳам кўтаринки руҳда нишонланади. “Истиқлол” тўйхонасида бўлиб ўтган байрам тадбирида Ногиронлар жамияти, Кўзи ожизлар жамияти ҳамда туман ижтимоий таъминот бўлими томонидан таклиф этилган жами 31 нафар имконияти чекланган юртдошларимизга ҳамкор ташкилотлар туман ҳокимлиги томонидан совғалар берилди.

Янги йил арафасида бўлиб ўтган байрам тадбирлари ҳам жамиятимиз аъзоларига кўтаринки кайфият бағишлади. Ҳомий ташкилотлар томонидан тайёрланган совғалар тақдим этилаётган лаҳзаларда, мен доим бу инсонларнинг салгина эътибор ва рағбатдан кўнгиллари тоғдай юксалганларини, кўзлари қувончдан яшнаб кетганларни кўриб, уларнинг беғубор қувончларига ошна эканлигимдан мамнун бўламан. Байрам тадбирларимизда жамиятимиз билан ҳамкорлик қилиб келаётган саховатпеша юртдошларимиз Дилором Юсупова, Роза Ўнғарова, Гулчеҳра Дўстжонова, Муҳайё Эшимбетова, Санжар Саъдуллаев, Жамила Ўрозимбетова, Раҳима Тиловмуродова, Ширин Дадабоева, Муқаддас Қуролова, Муборак Собирова, Кўклан Куденов, Рустамбек Давлетов ҳамда Муқаддас Полвоноваларга чин дилдан миннатдорчилик билдираман.

Имконияти чекланган болалар ўртасида доимий равишда ўтказиладиган шахмат ва шашка бўйича мусобақаларда айнн ана шу юқорида номлари қайд этилган юртдошларимиз нафақат ғолиб спортчи болаларни, балки мусобақанинг барча иштирокчиларини ўз совғалари билан тақдирлаб, интилишларини қўллаб-қувватлайдилар. Шунинг учун ҳам туманимиз мактабларида индивидуал таълим олаётган имколнияти чекланган болалар шахмат спорти мусобақаларида доимо пешқадам. 55-сонли мактабдан Севинч Турсунбоева 2018 йилда ўз тенгқурлари орасида биринчиликни қўлдан бермаган бўлса, Турсунбой Шукуруллаев иккинчи, Жавоҳир Мадраҳимбоев учинчи ўрин соҳиблари бўлдилар ва ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Янги 2019 йилни жамиятимиз аъзолари янада кўтаринки руҳда қаршиладилар. Ўзбекистон Ногиронлар жамияти туман бўлинмаси ва халқ таълими ходимлари касаба уюшмалари туман Кенгаши томонидан янги йил совғалари берилиб, арча атрофида томошалар ташкил этилди.

Жамиятимиз аъзоларининг кайфияти юқори. “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да ўз хусусий тадбиркорлигини йўлга қўйиш, олий ўқув юртларига ўқишга кириш ва ҳаётдан ўз ўринларини топиш учун интилиб яшаётган ногиронлиги бор ёшларнинг орзу-интилишларига қанот бағишлаб яшаш эса менга куч бағишлайди. Ва уларнинг барча орзулари рўёбга чиқишини чин дилдан истаб, улар билан бирга интилишдан, баргаликда олдинга қадам ташлашдан асло чарчамайман.

Нилуфар ХОЛБОЕВА, Ўзбекистон Ногиронлар жамияти туман бўлинмаси раиси.    

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026