“Темурбеклар мактаби”да мард ва жасур ўғлонлар тарбияланади
Ҳарбий бўлишни болаликдан орзу қилганман. Айниқса, овулимиздан кетма-кет 4 нафар йигит шу соҳа бўйича ўқишга кириб, ҳарбий либосда қайтишганини кўргач, ҳавасим яна ҳам ортди. Оиламизда опаларим ва акам ота-онамизнинг изидан бориб, ўқитувчилик касбини танлашган бўлса-да, менинг ҳарбий бўлиш ҳақидаги қароримни ҳаммалари қўллаб-қувватлашди. Ҳатто ота-онам бундан жуда фахрланишди.
Мен бундан руҳланиб, тайёргарликни бошлаб юбордим ҳамда Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Урганч шаҳридаги “Темурбеклар мактаби”га ҳужжат топшириб, босқичма-босқич ўтказилган тиббий кўрик, жисмоний тайёргарлик, суҳбат ва тест синовларининг барчасидан муваффақиятли ўтдим. Ҳозир “Темурбеклар мактаби”нинг 1-босқичида таълим олаяпман. Бу ерда биз учун яратилган катта имкониятлардан фойдаланиб, берилаётган билимларни чуқур ўрганишга астойдил ҳаракат қилаяпман. Устозларимдан рус тили фани ўқитувчиси Озода Рўзметова, гуруҳ командири катта сержант Талғат Аҳмедов, взвод командири капитан Отабек Холиқназаров, командир ёрдамчиси катта сержант Абдуваҳоб Исмоиловлардан илм ва ўрнак олиб, ўқишни шу соҳа бўйича олий ўқув юртида давом эттириш ниятидаман.
Келажакда Чирчиқдаги ҳарбий билим юртида маҳорат ва билимимни янада мустаҳкамлаб, малакали ҳарбий кадр бўлиб етишиш, салоҳиятим ва билимимни миллий Армиямиз қудратини янада юксалтиришга бағишлаш – энг катта орзуимдир.
Соҳибжон Нуруллаев, Урганч шаҳридаги
“Темурбеклар мактаби”нинг 1-босқич, 104-гуруҳ ўқувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶