Жамият
👁 349
Академик лицейда «Ватанпарварлик ойлиги» доирасида тадбир ўтказилди
Янги йил байрами арафасида 3-сонли Амударё академик лицейида “Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида ўтказилаётган ватанпарварлик ойлиги доирасида академик лицей ўқувчиларининг ҳарбий мутахассислар билан учрашуви бўлди.
Ушбу тадбирда Жанубий Ғарбий ҳарбий округига қарашли 533-сонли сафарбарлик чақирув резерви батальони мутахассиси майор Шерзод Каримов, лейтенант Сардор Холдаров, туман Халқ таълими бўлими услубчиси Отабек Хидирбоев ва Мудофаа ишлари бўлим бошлиғи, подполковник Ихтиёр Нодировлар иштирок қилишиб, мамлакатимиз қуролли кучлари ва уларда хизмат қилаётган ҳарбийлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида гапирдилар.
Тадбирда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоблар олдилар.
А.Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶