ИНСОН ҚАДРИ ҲАР НАРСАДАН УСТУН
Мамлакатимизда “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан жиноий жазолар тизимида “мажбурий жамоат ишлари” жорий этилиб, “қамоқ” тариқасидаги жиноий жазо тури бекор қилинди.
Эндиликда, қонунчилигимизга киритилган ўзгартишларга кўра, жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсларга нисбатан жарима, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, озодликни чеклаш, интизомий қисмга жўнатиш, озодликдан маҳрум қилиш, умрбод озодликдан маҳрум қилиш каби асосий жазолар қўлланилиши мумкин.
Шунингдек, қўлланиладиган ҳар бир жазони ўташ жойлари, жарималар миқдори аниқ кўрсатилган. Ундан ташқари, маҳкумнинг ёши, ҳолати ҳам эътиборга олинган.
Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси фақат жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш ва терроризм каби жиноятларни содир қилганлик учун белгиланади.
Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлардан бири сифатида эътироф этилаётган мазкур қонун асосида жазо тайинлаш тизими либераллаштирилиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари ишончли ҳимояга олинган. Шу жумладан, жиноий жазолар инсонпарварлик тамойилларига кўра мувофиқлаштирилган. Бу давлатимизда инсон қадр-у қиммати, адолат ҳар нарсадан устун қўйилганининг яққол исботидир.
А.УСПАНОВ, Адлия вазирлиги ҳузуридаги
юристлар малакасини ошириш маркази тингловчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶