18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 03:54
Жамият 👁 805

Аёлга эҳтиром – миллатга эҳтиром

Аёлга эҳтиром – миллатга эҳтиром

Якунланиб бораётган 2018 йил барча соҳаларда бўлгани каби мамлакатимиздаги хотин-қизлар ҳаётида ҳам жуда катта янгиланишлар, ўзгаришлар, ислоҳотлар йили бўлди.

Жорий йилнинг 2 февралида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг қабул қилиниши хотин-қизлар ва оила билан ишлаш тизимини янги босқичга кўтарди. Хотин-қизлар қўмитаси фаолияти такомиллаштирилди ва ваколатлари кенгайтирилди, аниқ вазифа ва ваколатлари белгилаб берилди. Ҳар бир маҳаллада оилалар сонидан келиб чиқиб, Хотин-қизлар қўмитасининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилада маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозими жорий этилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди. ФҲДЁ органлари туманлар (шаҳарлар) ҳокимиятлари тасарруфига ўтказилди. Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташкил этилди.

Асосий мақсад – хотин-қизларнинг оилада, жамиятда ижтимоий мавқеини мустаҳкамлаш, сиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш, қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқаришлари учун шароит яратиш, аёлни бахтли қилиш, оилани мустаҳкамлашдан иборат.

Маълумки, вакиллик органларига сайловлар жараёнида хотин-қизлар учун 30 фоизлик квота жорий этилган эди. Ҳозирда туманда 1 нафар аёл Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, 8 нафар аёл Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ҳисобланади. Шунингдек раҳбар ходимлар орасида ҳам аёллар улуши сезиларли даражада ошди. Таълим, соғликни сақлаш, мактабгача таълим, банклар, қишлоқ хўжалиги, жамоат ташкилотлари ва бошқа кўплаб соҳаларда хотин-қизлар самарали меҳнат қилишмоқда. Кредит олиб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган аёллар сони ҳам тобора ортиб бормоқда.

Бу борада хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамоатчилик фонди томонидан 7 фоизли имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. Хотин-қизлар қўмитаси томонидан юздан ортиқ аёлларга банкларнинг имтиёзли кредитларини олишлари учун тавсияномалар берилди.

ташқари, ногиронлиги бўлган ёки ногиронлиги бўлган фарзандини парваришлаётган аёллардан 14 нафарига турли манбалар ҳисобидан тикув машиналари совға қилинди, шундан 8 нафари касаначилик асосида иш билан таъминланди.

Хотин-қизлар қўмитаси томонидан оғир турмуш шароитида яшаётган 105 нафар хотин-қизларнинг манзилли рўйхати шакллантирилиб, муаммолари ўрганилди ва турмуш шароитларини яхшилашга кўмаклашиш, уй-жой ва иш билан таъминлаш борасида тизимли ишлар олиб борилди. 2018 йилда оғир шароитда яшаётган, ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган аёллар, фарзандларини бир ўзи тарбия қилаётган ёлғиз оналарнинг уй-жойга муҳтожлик даражаси ўрганиб чиқилиб, намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган арзонлаштирилган уй-жойлардан олишлари учун 16 нафарига уй-жойининг бошланғич бадаллари тўлаб берилди. Шу жумладан 6 нафар уй-жойга муҳтож, оғир шароитдаги аёллар уй-жойларининг бошланғич бадали хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоатчилик фонди маблағлари ҳисобидан тўлаб берилди.

Хотин-қизларга муносиб турмуш шароитларини яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, иш билан таъминланишига кўмаклашиш бўйича манзилли ишлар олиб борилиши, айниқса, оғир шароитда яшаётган, нотинч оилалар билан олиб борилаётган ишлар самара бермоқда.

Аёллар томонидан содир этилган жиноятлар ўтган йилларга солиштирганда 50 фоизга камайди. Жиноят содир этган аёлларнинг ҳам она эканлигини инобатга оладиган бўлсак, бир жиноят ҳам кўп. Яъни, ҳеч қайси аёл жиноятга қўл урмаслиги лозим.

Содир этилган жиноятларнинг сабаблари энг аввало оилага, оиладаги маънавий муҳитга, тарбияга бориб тақалади. Туманимизда биргина 2018 йил давомида хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” маркази, маҳаллалар фаоллари билан биргаликда ажрашишгача бориб етган 80 та оила, фуқаролик судига никоҳдан ажратишни сўраб ариза берган 20 та оила яраштирилди. Лекин олиб борилган амалий ишларга қарамасдан оилавий ажрашишларнинг ўсиши кузатилди.

Оила – муқаддас даргоҳ. У ерда миллий ўзлик, қадриятлар, маънавият тарбияланади. Тўлиқ оилада ўсган фарзандларнинг кўнгли ҳам тўлиқ бўлиб ўсади. Ё отаси, ё онаси билан, баъзида эса бобо-бувиси ёки яқин қариндошлари қўлида қолиб кетаётган болаларнинг келажакда кўнглида бўшлиқ қолади. Буни ота-оналар жуда чуқур ўйлаб, англаб олишларини истар эдим.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлда имзолаган қарори асосида туманда аёллар ижтимоий мослашув маркази иш бошлади. Ўтган 6 ой давомида оилавий-маиший зўравонликка учраган, ҳаётда қийналган ва оиласида нотинчлик бўлиб турган 40 нафардан ортиқ хотин-қизлардан мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг барчаси билан суҳбатлар ўтказилиб, амалий ёрдамлар берилди, оилада ўз ўринларини топишларига кўмаклашилди.

2018 йилни сарҳисоб қилар эканмиз, амалга оширилган ишлар билан бирга ҳали қилиниши лозим бўлган, фойдаланилмаган имкониятларимиз ҳам бор эканлигини кўрамиз. Шунга кўра, Туман хотин-қизлар қўмитасининг 2019 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси” ҳар бир ҳудуд хусусиятини инобатга олган ҳолда манзилли ишлаб чиқилди.

Хотин-қизларнинг оғирини енгил қилиш, оилаларнинг тинч-тотув, фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлаш, фарзандларни эртанги кунимизнинг муносиб эгалари қилиб тарбиялаш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш орқали уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш, ҳар томонлама фаоллигини ошириш йўлида бундан-да самаралироқ, энг муҳими, фидойилик билан меҳнат қилиш энг асосий вазифамиздир.

Марям АҲмедова,

туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси,

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026