“Армия билан халқ – бир тану жон”
Юртимизда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими самарадорлигини ошириш, аҳолига, айниқса уюшмаган ёшларга, профилактик ҳисобда турувчиларга юксак ватанпарварлик ғояларини сингдириш мақсадида кўпгина саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳамкорлигида бутун мамлакатимиз бўйлаб шу йилнинг 15 декабридан 2019 йилнинг 15 январигача ўтказилаётган “Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир” деб номланган ватанпарварлик ойлиги ҳам шуларнинг биридир.
Шу йилнинг 18 декабрида туманимизда ойлик доирасида бўлиб ўтган тадбир “Армия билан халқ – бир тан-у жон” деб номланди.
Тадбирни туман ҳокими ўринбосари А.Йўлдошев очди. Миллий гвардия офицери О.Исоков мазкур тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад, Миллий гвардиянинг куч-қудрати, уларга яратилаётган шароитлар ҳақида, юртимизнинг тинч-осойишталигига эришиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида гапирди. Туман ички ишлар бўлими А.Қурбониёзов маърузасидан сўнг Миллий гвардия аскарларининг куч-қудрати, интеллектуал салоҳияти акс эттирилган ҳужжатли фильм намойиш этилди, шунингдек, Миллий гвардия қурол-яроқлари кўргазмаси, аскарларининг қўл жанги машқлари намойиш этилди.
ёшларнинг кўнглида она Ватанимизга муҳаббат ва садоқатини юксалтиришга, қуролли кучларимизга ҳурмат ва ҳавас туйғусини шакллантиришга хизмат қилади.
Юлдуз САФАРБОЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶