18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 06:15
Жамият 👁 1,112

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан тадбир ўтказилди (+видео)

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан тадбир ўтказилди (+видео)

Мавзуга оид фотогалерея

Айни кунларда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб мақсади мамлакатимизни юксак ривожланган давлатлар қаторидан ўрин олиб, ҳар бир фуқаронинг эмин-эркин, фаровон ва бахтиёр яшашига эришишдир.

Кейинги йилларда фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, уларнинг турмушидаги муаммо ва камчиликларини аниқлаб, бартараф этишга кўмаклашиш орқали ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашини таъминлаш бош вазифа қилиб қўйилмоқда. Айниқса ғамхўрликка муҳтож қатлам – ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга, улар учун муносиб шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мамлакатимизда ногиронлар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида. Асосий Қомусимиздаги “Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар” деб номланган IX боб, 39-моддасида “Ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек, боқувчисидан маҳрум бўлганида ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга”, “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари” деб номланган X боб, 45-моддасида эса “Вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир”, деб кўрсатилган.

Туманимизда ҳам 2861 нафар ногиронлиги бўлган шахслар истиқомат қилади. Улар Конституциямизда белгиланганидек, давлатимиздан ижтимоий таъминот олишдан ташқари, туман раҳбарияти, жамоат ташкилотлари ва кенг жамоатчиликнинг доимо эътиборидадир.

2017 йилда туманимизда имконияти чекланган бўлса-да, тикувчилик касби билан шуғулланиб, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштирок этиб келаётган икки нафар ногиронлиги бўлган юртдошимизга арзон уй-жойларнинг дастлабки бадали тўлаб берилди. Шунингдек, имконияти чекланганларни иш билан таъминлаш, ногиронлиги бўлган аёл-қизларга тикув машиналари топшириш тизимли равишда йўлга қўйилган.

Бунингдек савобли ишлар жорий йилда ҳам давом эттирилиб, икки нафар ногиронлиги бўлган юртдошимиз оиласига кичик иссиқхона қуриб берилди. Жисмоний имкоиняти чекланганларнинг 10 нафари ногиронлик аравачаси, 161 нафари реабилитация-техник воситалар билан таъминланди.

3 декабрь бутун дунёда Ногиронлар куни сифатида нишонланади. Ҳар йили шу санада туман ҳокимлиги ташаббуси билан ҳомийларни жалб қилган ҳолда ногиронлиги бўлган юртдошларимиз учун байрам тадбири уюштирилади.

Жорий йилда ҳам бу анъана давом эттирилиб, “Истиқлол” тўйхонасида тадбир ташкил қилинди.

40 нафардан зиёд ногиронлиги бўлган ҳамюртларимиз учун тўкин дастурхон ёзилди. Туман ҳокимлиги ва хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ташкил қилинган тадбирни туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедова очди.

Туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури барчага юқори кайфият бағишлади.

Тадбир сўнгида туманимизнинг турли ҳудудларида яшовчи, маълум сабабларга кўра ногирон бўлиб қолган 10 нафардан зиёд юртдошларимизнинг уйларига бориб ҳол-аҳвол сўралди, байрам билан қутлаб, совғалар берилди.

Ойгул PАЖАБОВА.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026