Газ жиҳозлари кўрикдан ўтказилмоқда
Ўзбекистон Ёнғинга қарши курашиш жамиятининг туман ҳудудий бўлинмаси томонидан аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектлардаги иситиш мосламаларининг соз-носозлиги, куз-қиш мавсумига тайёрлиги кўрикдан ўтказилмоқда.
Туман ҳудудида овул ва маҳаллалардаги аҳоли хонадонларида, ижтимоий объектларда жамият назоратчилари томонидан йил бошидан шу кунга қадар 8 минг хонадонга эслатма, 3 минг хонадонга эса плакатлар тарқатилди.
Жамият томонидан ўтказиладиган кўрик пуллик бўлиб, ўтган 9 ой давомида кўрсатилган хизмат 62 млн.сўмдан зиёд бўлди. Шундан аҳоли хонадонларига 22 млн. сўмлик, ижтимоий объектларга 40 млн. сўмлик хизмат кўрсатилди.
Айни кунларда жамият ходимлари томонидан хонадонларда пуллик асосда газ жиҳозларини кўрикдан ўтказиш, созлаш, мўриконларни ва дудбўронларни тозалаш ишлари амалга оширилмоқда. Ундан ташқари, шартнома асосида корхона-ташкилотлар бинолари учун бирламчи ўт ўчириш инвентарлари, жиҳозлар ҳам берилади. Агар Сиз ҳам бу хизматга эҳтиёж сезсангиз, жамиятнинг 93 619 97 79 рақамли телефонига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶