2019 йилдаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди
Президентимиз томонидан 2019 йилда ҳам фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шароитлар яратиш, дам олиш ва байрам кунларидан оқилона фойдаланишини таъминлаш мақсадидаги Фармон қабул қилинди. Фармонга мувофиқ 2019 йилда қуйидаги кунлар қўшимча дам олиш кунлари деб белгиланди:
2 январь – чоршанба;
22 март – жума;
2 сентябрь – душанба.
Келгуси йилдаги қуйидаги дам олиш кунлари эса кўчирилди:
5 январь – шанба 3 январь – пайшанбага;
1 июнь – шанба 6 июнь – пайшанбага;
7 сентябрь – шанба 3 сентябрь – сешанбага;
28 декабрь – шанба 31 декабрь – сешанбага.
Шунингдек, тегишли давлат органлари ва ташкилотлар билан биргаликда байрам кунларининг узайтирилишини ҳисобга олган ҳолда, республика аҳолиси учун ички туризм ва фаол дам олиш йўналишлари, транспорт ва меҳмонхона хизматлари учун чегирмалар берилиши ҳамда акциялар ўтказилиши ташкил этилади. Мамлакатимизда аҳолининг узайтирилган байрам кунларида мароқли ва фойдали дам олишини ташкил этиш бўйича тизимли чоралар ҳам кўрилади.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶