13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:51
Мақолалар 👁 943

КОНСТАНТИН МИХАЙЛОВИЧ ОГАЙ – УНИ ҲАММА КОСТЯ АКА, ДЕP ЭДИ

КОНСТАНТИН МИХАЙЛОВИЧ ОГАЙ – УНИ ҲАММА КОСТЯ АКА, ДЕP ЭДИ

1935 йилда Приморье ўлкасида яшовчи оддий хонадонларнинг бирида ўғил фарзанд дунёга келди. Ота-оналари, албатта, фарзандининг яхши инсон бўлиб етишишини орзу қилиб дуо қилганлиги аниқ. Лекин ўғлоннинг келажакда олис Ўзбекистон диёрига келиб ўқиб, улғайиб катта бир туманга бош шифокор бўлиши ҳеч кимнинг етти ухлаб тушига ҳам кирган эмас. Ҳа, худди шундай бўлди ҳам. Тақдири азалдан инсон қочиб қутула олмайди деганларидек, Константин Михайлович Огайнинг ота-оналари тарихий сабаблар ва шарт-шароитлар билан Приморье ўлкасидан Ўзбекистоннинг Хоразм вилояти, Гурлан туманидаги “Сунде Хун” (собиқ “Коммунизм” жамоа хўжалиги ҳудуди) шоликорлик хўжалигига кўчиб келишади. Ёшгина Костя маҳаллий болалар билан тезда киришиб кетади. Умумтаълим мактабининг рус тилида ўқитиладиган синфида 10-синфни битириб чиқади. Мактабни аъло баҳоларга битирган зеҳнли бу йигит 1954 йилнинг ўзидаёқ олис Новосибирск Давлат Тиббиёт институтининг даволаш факультетига ўқишга киради. Орадан олти йил ўтиб, Константин Огай мазкур институтни имтиёзли диплом билан тугатган. Институт тақсимот ҳайъати унга ўзи ўсиб-улғайган олис Хоразм вилоятига ишга йўлланма берди. У ўзининг тиббиёт соҳасидаги илк иш фаолиятини Манғит шаҳридаги марказий касалхонада терапевт-шифокор бўлиб ишлашдан бошлади. Меҳнаткашлиги, ҳалол ва ростгўйлиги, ўз устида тинимсиз изланиши ҳамда беморларга ва атрофидагиларга хушмуомалалиги билан тезда меҳнат жамоасида, эл орасида обрў-эътиборга сазовор бўла бошлади.

Натижада Константин Михайловичдаги ўзига хос тадбиркорлик ва атрофдагилар билан муомала маданиятининг ниҳоятда юксаклиги, ҳар бир масаланинг ечимини топиш борасидаги одилона илмий ёндашиш хусусиятларини ҳисобга олиб, туман раҳбарияти улкан жамоанинг бош шифокори ўринбосари лавозимига тайинлашди.

Унинг қўлидан даво топганлар сони эса кундан-кун ошиб, аҳоли орасида катта обрў қозонди. 1970 йилга келиб Константин Михайлович биринчи тоифали терапевт даражасига эришди. Уни касбдошлари, айниқса, амударёликлар ўзларига яқин олиб Костя ака, деб чақирадиган бўлишди.

Михайловичнинг касбий салоҳияти 1975 йилда Давлат аттестация ҳайъати томонидан олий тоифали терапевт мақомига лойиқ деб топилди. Шу тариқа у ҳақиқий ўзбек фарзанди, манғитлик бўлиб қолди, бу рост гап. 1978 йилда Константин Михайлович Огайга “Қорақалпоғистон АССPда хизмат кўрсатган шифокор” Фахрий унвони берилди. Бу юксак мукофот инсон меҳнатининг қадрланиши ва миллатлараро ўзаро тинч-тотувликнинг, қолаверса, соғлиқни сақлаш тизимида фидойилик қилаётган илғор кадрлар меҳнатининг давлат томонидан муносиб баҳоланиши эди.

Биз ушбу мақоламизда Костя аканинг даволовчи шифокор сифатида жонкуярлик кўрсатиб ишлагани, раҳбар сифатидаги ташкилотчилик қобилияти, бой билими, жамоатчиликнинг ҳурматига сазовор бўлган кўп қиррали фаолиятини ёритиш баробарида у кишидаги инсоний фазилатлар нақадар юксак бўлганини алоҳида эътироф этишни лозим топдик. У ўз ҳузурига илинж ва ишонч билан келган инсонларнинг кўнглига далда бериб, соғайиб кетишига ишонтира олиш қобилиятига эга шифокор эди.

Умр – оқар дарё. Ёруғ дунёга келибмизки, унинг сўнгги манзили борлиги барчамизга аён. Лекин бу лаҳзани Яратганнинг ўзидан бошқа ҳеч ким билмайди...

Модомики, шундай экан, орамизда Константин Михайловичдек эл эъзозида бўлган инсонларни эслаб, Аллоҳга илтижо қиламизки, уларнинг қабрлари нурга тўлсин!

Қодирберган хожи ЖУМАМУPОД ўғли.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026