21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 20:12
Фан ва таълим 👁 1,017

МАҚСАДИМИЗ – БАРКАМОЛ АВЛОДНИ ВОЯГА ЕТКАЗИШ

МАҚСАДИМИЗ – БАРКАМОЛ  АВЛОДНИ ВОЯГА ЕТКАЗИШ

Ажиниёз номидаги Нукус Давлат педагогика институти қошидаги 3-сонли Амударё академик лицейи туманимиздаги нуфузли ўқув муассасаларидан бири саналади. 2008 йилда ўз фаолиятини бошлаган мазкур ўқув даргоҳини ҳар йили 200 нафардан зиёд илмга чанқоқ ёшлар тамомлайдилар.

Академик лицей 495 ўқувчи ўринга мўлжалланган бўлиб, ўқув жараёнини ташкил этишга хизмат қиладиган 30 та ўқув хоналари зарур анжомлар билан жиҳозланган. Умумий ер майдони 5,4 минг метр квадратни ташкил этувчи ўқув муассасасининг файзли боғи, барча қулайликларга эга спорт зали, 3 та ўқув-лаборатория хоналари ҳамда 120 ўринли фаоллар зали мавжуд. Замонавий шароитларга эга бўлган, ҳар бири 100 ўринли 2 та ётоқхонада узоқ масофадан қатновчи 200 нафар ўқувчилар жойлаштирилган.

Фан ва ўқув-лаборатория хоналари замон талаблари даражасида зарур ускуналар билан таъминланган.

Бугунги кунда академик лицейда 14 та гуруҳда 402 нафар ўқувчилар таълим-тарбия олишмоқда. Дарслар ўзбек тилида, юқори малакали мутахассис ўқитувчилар томонидан олиб борилади.

Ўқувчиларнинг мукаммал билим олишлари учун 15 та фан тўгараклари ташкил қилинган ва уларнинг билими рейтинг тизими асосида баҳоланиб, йиллик натижалари биринчи ва иккинчи семестр якунларига кўра чиқарилади.

Ўқув жараёнида анъанавий дарс шакллари билан бир қаторда интерфаол ўқитиш усулларидан ҳам кенг фойдаланилади. Кафедралар илмий ва ўқув фаолиятида олий таълим муассасалари ходимлари ҳам иштирок этадилар.

Академик лицейда ўқувчилар билим савиясини назорат қилиш мақсадида рейтинг тизими, ўқувчилар билимлари ўсишини назорат қилиш тизимлари ишлаб чиқилган.

2011-2015 йилларда 1272 нафар битирувчиларимизнинг 654 нафари, яъни 52 фоизи олий таълим муассасалари талабалари бўлишди. 2017-2018 ўқув йилида эса 227 нафар битирувчилардан 92 нафари олий ўқув юртларига ўқишга киришди. Бу кўрсаткич билан академик лицей Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган 143 та академик лицейлар орасида 55-ўринни, Қорақалпоғистон Республикасидаги 10 та академик лицей ўртасида 3-ўринни эгаллаб турибди.

Академик лицей маъмурияти кейинги йилларда битирувчиларнинг ОТМларга кириш кўрсаткичини яхшилаш мақсадида бир қатор ишларни амалга оширмоқда. Хусусан, сўнгги уч йил ичида лицей ўқитувчилари томонидан Нукус Давлат педагогика институти профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда 10 та номдаги илмий-услубий қўлланмалар яратилди.

2017-2018 ўқув йилида эса лицей ўқитувчиларининг 6 номдаги ўқув-услубий қўлланма ва рисолалари чоп этилди.

2016-2017 ўқув йилида Фанлар олимпиадасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида 5 нафар ўқувчи совринли ўринларни эгаллашди. Она тили ва адабиёт фанидан Умида Мақсадбоева 1-ўринни, Дилафрўз Озодова 2-ўринни, кимё фанидан Маъмуржон Каримов 3-ўринни, 2-босқич ўқувчилари ўртасида Фанлар олимпиадасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида кимё фанидан Шаҳзод Иброҳимов 2-ўринни, она тили ва адабиёт фанидан Моҳира Фарҳодова 2-ўринни эгаллади.

2017-2018 ўқув йилида ўқувчиларимиз Фанлар олимпиадаси Қорақалпоғистон Республикаси босқичида муносиб иштирок этишди. Жумладан, Шаҳзод Йўлдошбоев математика, Мафтуна Ҳайитбоева она тили ва адабиёт фанидан фахрли 3-ўринни эгаллашди ва 4-босқич Фан олимпиадасига йўлланма олишди.

Академик лицей ўқувчилари учун инглиз тили ўқитувчилари томонидан семинар-тренинглар, очиқ дарслар ўтказиш анъанага айланган. Кўпчилик ўқитувчиларимиз ДТМ томонидан ўтказилган синовларда муваффақиятли қатнашиб, 15 фоизлик устама олишга эришдилар.

Ўқув муассасамизда спорт-соғломлаштириш ишларига алоҳида эътибор берилади. Биргина 2018 йилнинг ўзида спортчи ўқувчи-ёшларимиз спортнинг шахмат, енгил атлетика, стол тенниси, футбол ва минифутбол, волейбол турлари бўйича ўтказилган мусобақаларда туман ва Республика миқёсида фахрли ўринларни эгаллашди.

Мақсадимиз – ҳар томонлама билимдон, баркамол ёшларни тарбиялаш, қолаверса, академик лицейимизнинг таълим-тарбия соҳасидаги рейтингини янада оширишдир.

Мен фурсатдан фойдаланиб, туманимиз ўқув муассасаларида фаолият юритаётган барча ҳамкасбларимни, фахрий устозларимни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этаман. Уларнинг ёш авлод таълим ва тарбияси йўлидаги шарафли ишларида ютуқлар тилайман.

Ғуломжон ДУЙСЕНБОЕВ, Амударё академик

лицейи директори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026