12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:38
Жамият 👁 325

Вояга етмаган қизлар таълим-тарбияси — устувор вазифа

Вояга етмаган қизлар таълим-тарбияси — устувор вазифа

Амударё тумани Маданият бўлимида вояга етмаган қизларнинг таълим-тарбияси, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, эрта никоҳ ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларига бағишланган муҳим йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбир ҳудудларда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда мутасадди ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова, Мактабгача ва мактаб таълими вазири вазифасини бажарувчи Муҳаббат Шлимбетова, Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиғи ўринбосари Хурзада Реимова, шунингдек, Амударё тумани ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва идора раҳбарлари, умумтаълим мактаблари директорлари ҳамда маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.

Йиғилишни очиб берган Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари Марям Аҳмедова сўнгги йилларда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълим олиши ва жамиятдаги фаоллигини ошириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга тўхталди. У вояга етмаган қизлар тарбияси нафақат оила, балки бутун жамиятнинг масъулияти эканини алоҳида таъкидлади.

Қизларимизнинг билимли, мустақил фикрлайдиган, ўз ҳуқуқларини биладиган шахс бўлиб вояга етиши — эртанги тараққиётимиз пойдевори эканлигини, шу боис маҳалла, мактаб ва ота-оналар ҳамкорлигини янада кучайтириш зарурлигини қайд этди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири вазифасини бажарувчи Муҳаббат Шлимбетова ўз сўзида мактабларда маънавий-маърифий муҳитни соғломлаштириш, психологик хизмат самарадорлигини ошириш, дарсдан ташқари тўгараклар фаолиятини кенгайтириш масалаларига эътибор қаратди. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардаги қизлар билан индивидуал ишлаш тизимини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

У ҳар бир мактаб директори ва синф раҳбари қизларнинг давомати, дарсдаги фаоллиги ва оилавий шароити бўйича мунтазам мониторинг олиб бориши лозимлигини қайд этди. Таълим сифати билан бир қаторда, тарбия масаласи ҳам устувор йўналиш бўлиб қолиши кераклиги таъкидлади.

Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги бўлим бошлиғи ўринбосари Хурзада Реимова эса вояга етмаганлар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар, эрта никоҳ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган профилактик чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. У ички ишлар органлари томонидан мактаблар ва маҳаллаларда профилактик суҳбатлар, ҳуқуқий тарғибот тадбирлари мунтазам ўтказилаётганини таъкидлади.

Шунингдек, қизларни турли зарарли оқимлар ва салбий таъсирлардан ҳимоя қилишда ота-оналарнинг ҳушёрлиги ва масъулияти муҳим ўрин тутиши алоҳида қайд этилди.

Йиғилиш давомида туман ҳокими ўринбосарлари сўзга чиқиб, жойларда олиб борилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича таклифларни билдирди. Айрим ҳудудларда қизларнинг мактабдан кейинги бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, касб-ҳунарга йўналтириш, спорт ва санъат тўгаракларига жалб қилиш бўйича қўшимча чоралар кўриш лозимлиги таъкидланди.

Кун тартибидаги масала юзасидан туман масъулларига бир қатор аниқ топшириқлар берилди. Жумладан, мактабларда қизлар билан ишлаш бўйича алоҳида “йўл харитаси” ишлаб чиқиш, ижтимоий хавф гуруҳига кирувчи оилалар билан манзилли ишлаш, ҳуқуқий саводхонликни оширишга қаратилган тарғибот тадбирларини кучайтириш, маҳалла ва таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни тизимли йўлга қўйиш лозимлиги қайд этилди.

Мазкур йиғилиш вояга етмаган қизлар таълим-тарбияси масаласи доимо эътибор марказида эканини яна бир бор тасдиқлади. Қизларимизнинг бахтли, соғлом ва билимли бўлиб улғайиши — жамият барқарорлиги ва тараққиётининг муҳим омилидир.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026