16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 07:29
Фан ва таълим 👁 316

Вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар фаолиятига бир назар

Вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар фаолиятига бир назар

Жамиятнинг эртанги куни, миллатнинг истиқболи бугун камол топаётган ёш авлоднинг таълим-тарбиясига бевосита боғлиқдир. Шу боис, вояга етмаганлар ўртасида соғлом муҳитни шакллантириш, уларни турли салбий иллатлардан асраш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бирига айланган.

Ушбу йўналишда Амударё туманида ҳам тизимли ва кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, тумандаги Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 86 та умумтаълим мактаблари ҳамда 3 та техникумларга вояга етмаганлар масалалари бўйича жами 13 нафар малакали инспектор-психологлар бириктирилган бўлиб, улар ёшларнинг таълим даргоҳларидаги ҳамда ундан ташқаридаги ҳаётини ўз ваколатлари доирасида доимий назорат қилиб келмоқда.

Айтиш жоизки, инспектор-психологларнинг асосий вазифаси фақатгина тартибни сақлаш эмас, балки ўқувчилар ўртасида назоратсизликни келтириб чиқарувчи омилларни эрта аниқлаш ва бартараф этишдан иборатдир. Шу мақсадда, таълим масканларида қонунчилик талаблари асосида "Тиғ" тадбирлари, шунингдек, маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосарлар ҳамда психологлар билан ҳамкорликда "Давомат" тадбирлари мунтазам ташкил этилмоқда.

Тумандаги 55-сонли мактабда ҳам мазкур таълим масканига бириктирилган инспектор-психолог ва туман Ички ишлар бўлими ходимлари иштирокида “Давомат” тадбири ва ота-оналар билан учрашув ўтказилди.

Бошқа таълим муассасаларида ҳам мутахассислар томонидан ҳар ҳафтанинг жума кунлари ота-оналар ва ўқувчилар иштирокида ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилиб, жиноятчиликнинг салбий оқибатлари, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва тартиб-интизом масалалари кенг тушунтирилмоқда.

Айниқса, хавф гуруҳига кирувчи, ички назоратда бўлган ва хулқида салбий ўзгаришлар кузатилаётган вояга етмаганлар билан манзилли профилактик-психологик ишлар олиб борилиб, ўз фарзандларини тарбиялаш ва таълим бериш мажбуриятларидан бўйин товлаётган, уларга шафқатсиз муомалада бўлаётган ота-оналарга нисбатан қатъий қонуний чоралар кўрилмоқда.

Бундан ташқари, дарс вақтида ўқувчиларнинг назоратсиз қолишининг олдини олиш мақсадида мактаб атрофидаги интернет клублари ва бошқа кўнгилочар жойларда "Ўқувчи" тадбирлари ўтказиляпти. Бу орқали ёшлар ўртасида алкоголизм, чекиш, гиёҳвандлик, психотроп моддалар истеъмоли каби оғир иллатларнинг тарқалиши, шунингдек, ноқонуний равишда автотранспорт воситаларини бошқариш ҳолатларининг олди олинмоқда.

Амалга оширилган бундай изчил ҳаракатлар ўз натижасини кўрсатмоқда. Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, 2026 йилнинг дастлабки 4 ойи давомида Амударё тумани ҳудудида 88 маротаба "Тиғ", 145 маротаба "Давомат" ва 75 маротаба "Ўқувчи" рейд тадбирлари ўтказилди. Ушбу рейдлар давомида фарзандининг таълим-тарбиясига масъулиятсизлик билан ёндашган жами 657 нафар ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Таҳлилларга кўра, ушбу ҳуқуқбузарликларнинг 10 таси ўқувчилар ёнида ўткир тиғли жисмлар борлиги, 176 таси таваккалчиликка асосланган ўйинлар ўйнаганлиги, 257 таси порнографик ва зўравонликни тарғиб қилувчи материаллар сақлаганлиги, 106 таси автотранспорт ва мототранспорт воситаларини бошқарганлиги ҳамда 108 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарликлар қилганлиги сабабли қайд этилган ва тегишли чоралар кўрилган.

Ўтказилаётган бундай рейдлар ва профилактик тадбирлардан кўзланган асосий мақсад, аслида, фақатгина ҳуқуқбузарлик фактларини аниқлаш ва жазолаш эмас. Энг муҳим вазифа – хатонинг олдини олиш, вояга етмаганларни тўғри йўлга йўналтириш ва уларни жамиятнинг соғлом фикрли аъзолари этиб тарбиялашдир. Бу жараёнда ҳар бир ота-она, ҳар бир педагог ва жамиятнинг ҳар бир аъзосидан юксак масъулият, ҳушёрлик ҳамда профессионал ёндашув талаб этилади. Зеро, бугун фарзандларимизнинг хавфсизлиги ва маънавияти йўлида амалга оширилаётган ҳар бир иш, ҳар бир саъй-ҳаракат – бу миллат ва ёш авлоднинг ёруғ келажаги учун қўйилган энг муҳим қадамдир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026