14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 15:00
Жамият 👁 669

Тинчликни асрайлик!

Тинчликни асрайлик!

Адабиёт дарсида машҳур ёзувчи Ўткир Ҳошимовнинг ҳаёти ва ижоди билан танишдик. Адабиёт фани ўқитувчимиз бизга Ўткир Ҳошимовнинг “Икки эшик ораси” асаридан берилган парчаларни ўқиб келишни уйга вазифа қилиб бердилар.

Уйга боргач, ишларимни қилдим. Кейин эса дарслигимни олиб, уйга берилган “Икки эшик ораси” асарини мутолаа қила бошладим. Ушбу асар мени ўзига шунчалик тортдики, ундаги воқеалар шу даражада таъсир қилдики, кўзларимда ёш қалқиди.

Мана шу романдан қисқагина парча мени чуқур ўйга солиб қўйди. Ва қалбимда бу асарнинг тўлиқ нашрини ўқиш истаги уйғонди. Китобда инсонлар тақдири ва инсон умрининг мураккаблиги зўр маҳорат билан тасвирланган. Асарни мутолаа қилишда бир нарсани англадимки, адиб биринчи навбатда тинчликка раҳна солган урушни қоралайди: унинг ғайриинсоний моҳиятига урғу беради. Айниқса, уруш воқелигининг ҳар бир ота-она қалбини жароҳатлагани, кўнгилларига озор етказгани романнинг умуминсоний пафосини ташкил этади. Адиб қаламга олган образлари воситасида оддий одамларнинг фазилатлари – мардлиги, матонати, ватанпарварлиги ва сабр-бардошини кўрсатади. Ҳаммасидан ҳам кўпроқ таъсир қилган ва мени шу мақолани ёзишга ундагани – бу асарнинг III бўлимидаги “Робия” ҳикояси бўлди. Чунки оғир хаста, кўрпа-тўшак қилиб ётган бемор онасининг ёнидан жилмай ўтирадиган тўққиз ёшли Робия на мактабга борар эди, на кўчага чиқарди. Дадаси ишдан келишини кутиб, оч ўтирар, келгач эса ялиниб нон сўрарди: “Дадажон илтимос, нон беринг, но-о-о-н”.

Айнан мана шу жумлалар менинг юрагимни эзиб юборди. Ва бир савол дилимни ўртади: бизнинг ҳозиргидек тинч-тотув ва бахтиёр кунларимиз учун қанчадан-қанча одамлар жонини фидо қилган. Тинчлик учун курашганлар. Уларнинг оиласи эса худди юқоридаги “Робия” ҳикоясидагидек, оч-наҳор қолиб, кўп қийинчиликлар кўрган. Болалари, ҳатто мактабга боришмаган...

Биз ҳозир тинч-тотув ва бахтиёрмиз. Лекин айрим тенгдошларимиз мана шу фаровон кунларнинг, бепул таълимнинг қадрига этмасдан, илм олиб, ҳунар эгалламасдан, олтинга тенг вақтларини бемаъни ишлар билан ўтказишмоқда. Хўш, улар ҳар бир ўтаётган беғам вақти ортида қанчадан-қанча инсон меҳнати борлигини билишармикан?

Азиз тенгдош! Ёшлик – олтин давр. Бу даврда фақат ўқиб-ўрганиб, илм излаб, бирор ҳунар эгаллаб, ўз олдингизга қўйган эзгу мақсадингиз сари дадил қадам ташланг. Китоб ўқинг ва китоблардаги ҳикматларни уқиб олинг. Китоб – энг кучли ва донишманд тарбиячидир. Зеро, аждодларимиз мерос қолдирган тинчликни – ҳар биримиз ўз ақл-у заковатимиз билан асрайлик!

Ирода ЭРДОШЕВА, 38-мактаб ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019