15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 17:26
Фан ва таълим 👁 1,041

ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ АНЪАНАВИЙ АВГУСТ КЕНГАШИ БЎЛИБ ЎТДИ

ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ АНЪАНАВИЙ АВГУСТ КЕНГАШИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ёш авлодга таълим-тарбия беришдек муқаддас ва масъулиятли касб эгалари учун ҳаяжонли ва интиқ кутилган дақиқалар яқин. Ёз бўйи ҳувиллаб ётган мактаблар яна ўқувчи-ёшларни ўз бағрига чорламоқда. Ҳадемай янги ўқув йили бошланади.

Халқ таълими тизими ходимлари ҳар йили янги ўқув йили бошланиши олдидан кенгашиб, ўтган ўқув йилидаги эришилган натижаларни сарҳисоб қилиб, янги ўқув йили учун режалар тузиб олишади.

Жорий йил 26 августда анъанавий Август кенгаши «Чойкўл» овулидаги Маданият марказида ўтказилди.

Анжуманда туман ҳокимлиги масъул ходимлари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, мактабларнинг директорлари, директор ўринбосарлари, ўқитувчилар иштирок этдилар.

Ўқитувчиларнинг анъанавий Август кенгашини туман Халқ таълими бўлими мудири О.Йўлдошов очди. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири А.Аяпов анжуман иштирокчиларини халқ таълими тизими ходимлари учун туб бурилишлар даврини бошлаб бераётган 2018-2019 ўқув йили бошланиши ва мустақиллик байрами билан қизғин муборакбод этди, педагог ходимлар олдида турган ёшларни Ватанга муҳаббат, халқимизнинг кўп асрлик урф-одат, анъаналарига ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар онгига юксак одоб-ахлоқ фазилатларини чуқур сингдириш, замонавий илмни пухта эгаллашларига эришиш борасидаги вазифаларга кенг тўхталди.

Туман Халқ таълими бўлими мудири Отабек Йўлдошов 2017-2018 ўқув йили якунлари, эришилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида тизим ходимлари олдида турган улуғвор вазифалар ҳақида маъруза қилди.

Шундан сўнг, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, жорий йилда олийгоҳни тугатиб, 26-сонли мактабда ўқитувчилик фаолиятини бошлаётган Нилуфар Ражаббоева, 40-сонли мактаб директори Санобар Хўжамуродова, 13-сонли мактаб директори Муродбой Ҳайбуллаевлар йиғилганларни янги ўқув йили бошланиши ва истиқлолимизнинг 27 йиллиги билан табрикладилар.

Анжуманда 2017-2018 ўқув йилида ўқувчиларга таълим-тарбия беришда улкан ютуқларга эришган 43 нафар педагог-ходимлар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, туман ҳокимлиги ва туман Халқ таълими бўлими томонидан Фахрий ёрлиқлар, эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ўқитувчиларнинг анъанавий Август кенгашида бошланаётган ўқув йили учун режалар белгилаб олинди.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019