18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 09:19
Жамият 👁 1,438

МАҲАЛЛАЛАР ТИНЧ, ЖИНОЯТ ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР КАМАЙМОҚДА

МАҲАЛЛАЛАР ТИНЧ, ЖИНОЯТ ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР КАМАЙМОҚДА

Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2017 йилдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” қилиб белгиланган. Туман ИИБ томонидан ҳар пайшанба куни қарорга мувофиқ амалий ишлар қилинмоқда.

Навбатдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” Қиличбой овулидаги “Хизр эли” маҳалласида яшовчи аҳоли билан учрашувдан бошланди. Учрашувда туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова, туман Прокуратураси ходими Султон Узоқбергенов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Азиз Қурбониёзов, маҳалла оқсоқоли Отажон Ўрозбоев ҳамда маҳалла фаоллари, фуқаролар иштирок этдилар.

Шу куни Ички ишлар бўлими, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва ҳудуд профилактика инспектори иштирокида “Хизр эли” маҳалласидаги 46-мактабда “Давомат” тадбири ўтказилди. Тадбирда мактабнинг 1-навбатида ўқув машғулотларини ўтаётган синфлардаги ўқувчиларнинг давомати, ўқитувчиларнинг дарсга тайёргарликлари, синф хоналаридаги шароитлар, дарсликлар ва тутилаётган дафтарларнинг ҳолатига ҳам эътибор қаратилди. Дарс машғулотларига сабабсиз қатнашмаётган ўқувчилар аниқланиб, тегишли чоралар кўрилиши белгиланди.

“Давомат” тадбири Қиличбой овулидаги Амударё маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ва 69-мактабда ҳам ўтказилди. Коллежда ўқув машғулотларида қатнашаётган 2 та 1-босқич гуруҳларида ўқувчилар тўлиқ қатнашаётганлиги аниқланди. Тадбир назоратчилари ишлаб чиқариш амалиётига жалб этилган 2- ва 3-босқич гуруҳларининг ишлаб чиқариш таълими усталари билан суҳбатда бўлиб, ўқувчиларнинг бириктирилган корхона ва ташкилотларда амалиётни қай тарзда ўтказаётганлиги, шароитлари билан қизиқди.

Овулда 69-мактабда давом эттирилган тадбирда ҳам дарс машғулотлари ўтказилаётган синфлардаги ўқувчилар давомати, дафтар ва дарсликлар аҳволи кузатилди. Сабабсиз дарс қолдираётган ўқувчилар ҳамда бошқа камчиликлар ва муаммолар бўйича ҳудуд профилактика инспектори, мактаб маъмурияти жойида муҳокама қилиб, ечим топишга ҳаракат қилдилар.

Шу куни режага мувофиқ ИИБнинг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмасининг Жазони ижро этиш инспекцияси томонидан жазога ҳукм қилинган маҳкумлар билан ҳам профилактик суҳбат ўтказилди. Профилактик тадбирларда ахлоқ тузатиш ишлари, мажбурий жамоат ишлари жазосига, шартли ҳукм қилинган, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган, озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинган маҳкумлар ўртасида ўз қилмишидан пушаймон бўлиш ҳиссини уйғотиш ва қилмишининг оқибатини англатиш мақсадида кенг тушунтириш олиб борилади.

Ахлоқ тузатиш ва мажбурий жамоат ишлари жазосига ҳукм қилинган маҳкумлар ишлаётган ташкилотларга мунтазам бориб, уларнинг аҳволи, хулқ-атвори назорат қилинмоқда.

Ўтказилган профилактик тадбирлар давомида инспекция ҳисобидаги ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган барча маҳкумлар иш билан таъминланиб, ишига ёрдам кўрсатилиб, уларнинг иш ҳақидан жами 19 млн. сўмдан зиёд маблағ давлат фойдасига ундирилаётгани аниқланди. Ундан ташқари, ўтган 4 ой давомида қилмишидан пушаймон бўлиб, тўғри йўлни танлаган 36 нафар маҳкум муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниб, ҳисобдан чиқарилди.

Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида тумандаги транспортлар кўп ҳаракатланадиган чорраҳаларда ҳам рейдлар ўтказилди. Йўлларда қоидани бузган транспорт эгалари огоҳлантирилиб, тегишли чоралар кўрилди. Пиёдалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишининг олдини олиш мақсадида таълим муассасалари ўқувчиларига йўл ҳаракати қоидалари бўйича маълумотлар берилди. Шунингдек, таълим муассасаларида масъуллар билан ўқувчиларнинг мактабга келиш ва кетиш вақтларида алоҳида жадвал асосида мактаб ўқитувчиларининг навбатчилигини ташкиллаштиришга ва шу йўл билан йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга келишиб олинди.

Профилактика куни муносабати билан савдо шохобчалари, ошхона, кафе, бар ва ресторанларда тунги рейд ўтказилди. Мазкур жойларда фаолият олиб бораётган тадбиркорларга алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний савдоси, маст ҳолдаги шахслар томонидан содир қилинадиган безорилик ва жиноятлар оқибати, уларнинг олдини олиш чора-тадбирлари ҳақида кенг тушунчалар берилди.

Туманда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва давлат идоралари, жамоат тузилмалари томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятнинг олдини олиш борасида ҳамкорликда амалга оширилаётган профилактик чора-тадбирлар натижасида ўтган давр мобайнида умумий жиноятчилик 63 фоизга камайишига эришилди. Жумладан 40 та овул ва маҳаллада жиноят содир бўлишига йўл қўйилмади. Қолганларида ҳам нисбатан камайди. Жамоат жойлари ва кўчаларда ҳуқуқбузарлик, жиноят содир бўлиши кузатилмади. Безорилик, товламачилик, қасддан баданга енгил ва ўртача оғир шикаст етказиш каби жиноятлар 100 фоизга камайди. Аммо бу билан чекланиб қолмасдан, туман ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, содир этилганларни “иссиқ изи”да фош этиш учун ҳамкор орган ва идора-ташкилотлар томонидан профилактика самарадорлигини янада оширишга ҳаракат қилинмоқда. Бу бўйича белганланган чора-тадбирлар туман ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича амалга ошириладиган ишларнинг “Йўл харитаси”га киритилган бўлиб, шу асосда иш олиб борилмоқда.

Барча эллар истаги – осойишта яшаш, тилаги – тинчлик. Бу эса ўз-ўзидан бўлмайди. Тинчлик ва осойишталикни сақлашга ҳар бир инсон ўзини масъул деб билса, ўз ҳуқуқларини англаб яшаса ва тўғри йўлдан юрса, бундай мамлакатда, албатта, тинч ва фаровон турмуш барқарор бўлади. Шундай экан, юртимизда тинчлик ҳукмрон бўлишига, жамиятимиз равнақ топишига ҳар биримиз ҳисса қўшайлик!

Озода ХУДОЙБЕРГАНОВА,

“Тараққиёт кўзгуси” газетаси мухбири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026