18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 09:19
Жамият 👁 1,055

ЯХШИЛАР ЁДИ ЗАВОЛ БИЛМАЙДИ

ЯХШИЛАР ЁДИ ЗАВОЛ БИЛМАЙДИ

Яхши инсонларнинг умри тугамайди, балки қалбларга, хотираларга кўчади. Бутун умрини халқ хизматига, санъатга бахшида этган бетакрор созанда, зарб усуллари устаси, жонкуяр устоз Ражаббой Бобожоновнинг ҳаёти бунга мисол бўла олади.

У умр бўйи Республикамиздан ташқари Хоразм вилояти, Туркманистон Республикаси санъат шинавандаларини ўз сози, ёқимли овози билан баҳраманд этиб яшади, зарбли чолғуларни энг нозик пардада, инсон руҳиятидаги мудроқ туйғуларни ҳам жунбушга келтира оладиган даражада чалиб, бу борада ўзига хос мактаб яратган инсон.

Устоз санъаткор Манғит шаҳрининг ҳозирги Навоий маҳалласида 1927 йилда дунёга келган. Ўрта мактабни тугатгач, аввал ҳайдовчилик қилган, санъат соҳасидаги фаолияти 1965 йилдан бошланган. Дастлаб, Маданият уйида ходим, сўнг “Учқун” ашула ва рақс дастаси раҳбари лавозимида ишлаган. Бозоргул Шеримбетова билан турмуш қуриб, 9 нафар фарзандни илмли, касб-ҳунарли қилишган.

От изини той босар, деганларидек, ўғли Ҳамза Бобожонов ота касбининг давомчиси сифатида 9-сонли БМСМда мусиқа ўқитувчиси бўлиб ишлаб, нафақага чиқди. Невараси Ўткирбек Бобожонов эса айни шу мактабда ҳозир ёшларга санъат сирларини ўргатмоқда.

Ражаббой Бобожоновнинг фаолиятини беқиёс истеъдод соҳиби, халқимиз қалбида ўз қўшиқлари билан ўчмас из қолдирган Назир Раҳимов ва созанда Усмон Аҳмедов фаолиятидан айро тасаввур этиш қийин. Улар учови гўё бир бутун эди, чарчашни, хизматини миннат қилишни ё хизматига ҳақ айтишни билишмасди.

Ражаббой Бобожонов “Учқун” ашула ва рақс дастасига раҳбарлик қилиш баробарида, Назир Раҳимовнинг доирачиси, қўшиқларини энг авж пардага кўтаришда жўровоз ҳамкори эди.

Ўтган асрнинг 70 йилларида Назир Раҳимов, Ражаббой Бобожонов, Усмон Аҳмедовларнинг туманда оёғи тегмаган ҳудуд йўқ, деган гап юрарди. Чиндан-да, бу ҳокисор инсонлар чорлаганнинг тўйида, концертларда элга хизмат қилишдан чарчамаган, шинавандаларининг кўнглини олишни ўзларига улкан бахт деб билишган.

Яқинда туман Маданият бўлими томошалар залида беназир устоз санъаткор Ражаббой Бобожоновнинг хотира кечаси ўтказилди.

Аввало шу ўринда туман Маданият бўлими маъмуриятининг соҳа ривожига улкан ҳисса қўшиб, ҳаётда ўзидан улкан маънавий сабоқ қолдирган инсонларни хотирлаб, уларнинг собиқ касбдошлари, оила аъзолари, дўстлари иштирокида ана шундай тадбирларни ўтказиб келаётгани эътиборга лойиқ эканлигини айтиш жоиз. Бу санъат соҳасини танлаган ёшлар учун санъатнинг, санъаткорнинг қадр-қимматини чуқур англашлари учун ибрат десак, хато бўлмас.

Ражаббой Бобожоновнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган хотира кечасида фарзандлари, соҳа ходимларидан ташқари, туманимизнинг жамоат ташкилотларидан вакиллар, санъаткорнинг куй-қўшиқларини ҳурмат-эҳтиром билан эслайдиган мухлислари, дўстлари, шогирдлари иштирок этдилар.

Улкан анжуман тусини олган хотира кечасида сўз олган илк шогирдларидан бири, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Гулмирза Нурматов Ражаббой Бобожоновнинг туманимиз санъати ривожига қўшган ҳиссасини, элга қилган хизматларини сўз билан ифодалаш қийин, деб таъкидлади.

- Бир воқеани айтай, кеч кузакда, тонгда армиядан келдим. Ҳадемай хабар топиб, Назир ака Раҳимов, Ражаббой ака Бобожонов, Усмон ака Аҳмедовлар уйимизга кириб келишди. Ота-онамга “Кўз ойдин” айтиб, озгина ўтиришди-да, отамга қараб Ражаббой ака:

- Куз охирлаяпти, ҳали туманнинг пахта режаси бажарилишига анча бор. Колхозчиларга ҳормасинга кетаётган эдик, ўғлингизни ҳам олиб кетсак, - деди. Отам бизни дуо қилиб қолдилар.

Шу куни неча хўжаликларда, дала бошида неча жойда концерт қўйдик, эсимда йўқ, эсимда бори - қоронғи тушиб, юлдузлар чарақлаб турган вақтда уйга қайтдик. Келсам, мени кўргани келган қариндошларим, дўстларим тарқалишиб бўлишган экан. Мен ана шундай ҳокисор устозлар етовида юриб, соҳага ҳисса қўшганимдан жуда бахтиёр ҳисоблайман ўзимни.

Тадбирда кўнгил қатларидаги хотиралар тилга олинди. Шогирдларнинг дил эҳтироми акс этган қўшиқлари даврага ўзгача руҳ бағишлади. Айниқса, Ражаббой Бобожоновнинг ўғли, Ҳамза Бобожоновнинг ижросидаги қўшиқларни йиғилганлар мириқиб тингладилар.

Хотира! Кўнгилларимизга кўчган яхшилар ёдини ана шундай ном билан атаймиз, эслаймиз, соғинамиз.

Ҳа, ибратли умр соҳиби Ражаббой Бобожонов ҳам кўнгилларимизда барҳаёт.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026