“Чилпиқ” атрофида бизнес қилишни хоҳлайсизми?
Мавзуга оид хабар: Жанубий Америкадаги «Чилпиқ» ҳақида эшитганмисиз?
Туризмни ривожлантириш ва сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида Республика миқёсида тасдиқланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ Амударё тумани ҳудудидаги “Чилпиқ” тарихий ёдгорлиги атрофини ободонлаштириш, дренаж ишларини олиб бориш, санитар-гигиеник шохобча қуриш, атрофида пиёдалар йўлакчасини ташкил қилиш белгиланган. Бу борада қурилиш ташкилотларига эълон қилинган ҳамда қурилиш ишлари туман ҳокимлиги томонидан молиялаштирилиши режалаштирилган. Бу ҳақда туман ҳокими ўринбосари P.Салаев халқ депутатлари туман Кенгашининг 47-сессиясидаги ҳисоботида айтиб ўтди.
Ушбу тарихий ёдгорликни туман туризм марказига айлантириш мақсадида унинг атрофида тунги ёритиш чироқлари ўрнатиб, сайёҳлар дам олиши учун “қор уй”лар ҳамда овқатланиш маскани ташкил қилиш, ҳовузлар қуриш каби лойиҳаларни амалга ошириш учун ташаббускорлар изланмоқда.
Агар Сизда мазкур лойиҳаларни амалга ошириш учун имконият ва иштиёқ бўлса, туман ҳокимлигининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича мажмуасига мурожаат қилишингиз мумкин.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶