КУТУБХОНАГА МАРОҚЛИ САЁҲАТ

Китоб – инсонни эзгуликка чорлайди, ана шу эзгулик йўлига чиққан одам борки, китоб билан ошно бўлган сари кўнгил уйи обод бўлиб бораверади. Китоб ўқиш билан инсон ўз хулқини зийнатлайди, ҳаётини орасталайди. Демак, инсон учун китобдан яхшироқ дўст-у қадрдон йўқ.
Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқувчиларининг жорий йил 28 май кунги “Жайхун илҳомлари” ННТ қошидаги кутубхонага саёҳати буни яққол исботлайди. Миллий ғоя, ҳуқуқ ва маънавият асослари фани ўқитувчиси Хосият Қурбонбоева раҳбарлигида китоблар оламига саёҳат қилган ўқувчи-ёшлар А.Навоийнинг тўла асарлар тўпламлари, Фирдавсийнинг “Шоҳнома” асари, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов асарлари, шунингдек, ўзбек ва жаҳон мумтоз адабиёти намоёндаларининг энг сара асарлари намуналари билан яқиндан танишдилар.
- Биз курсдош дўстларимиз билан кутубхонага тез-тез келиб турамиз, - дейди ўқувчи-ёшлардан Ирода Сафарбоева.- Китоб ўқиш жуда завқли.
- Китоб ўқиган сари одамнинг эслаб қолиш қобилияти яхшиланиб боради, - ўз фикрини билдирди Севара Раҳимова. – Китоб мутолааси – хотирани чархлайди.
Шунингдек, ёш китобхонлардан Гўзал Раҳимбоева, Ирода Холбоева, Омонжон Иброҳимова, Шаҳло Кўкланбоева, Дилфуза Озодова, Садоқат Раҳимова, Динора Пўлатова, Шоҳиста Ёдгорова, Марҳабо Тожимуродова, Қундуз Худойберганова, Азиза Раҳматуллаевалар ўзларини қизиқтирган мавзулардаги асарлар, улардан олинган таассуротлари ҳақида тўлқинланиб гапирдилар. Бир гуруҳ ўқувчи-ёшлар “Жайхун илҳомлари” ННТ қошидаги кутубхонага аъзо бўлдилар.
Ўқувчи-ёшларнинг кутубхонага саёҳати мароқли ва қизиқарли таассуротларга бой бўлди.
Робия Йўлдошева.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶