14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 04:07
Жамият 👁 302

Прокуратура ходимлари кутубхонага аъзо бўлишди

Прокуратура ходимлари кутубхонага аъзо бўлишди

Маънавий-маърифий ҳаётни ривожлантириш, аҳолининг китобхонлик маданиятини ошириш бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан биридир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги қарори бу борада янги босқични бошлаб берди. Ушбу қарорга мувофиқ, республика бўйлаб аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни такомиллаштириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ана шундай эзгу мақсадлар билан Амударё туманида ҳам янги Ахборот-кутубхона маркази ташкил этилган эди. Туманнинг Ойбек маҳалласи, Қипчоқ кўчасида жойлашган мазкур марказ қисқа вақт ичида туман аҳолисининг маърифий эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилаётган маърифат масканига айланди.

Жорий йилнинг 27 август куни Амударё туман прокурори Баҳром Машарипов бошчилигидаги прокуратура ходимлари Ахборот-кутубхона марказига ташриф буюришди. Ташрифдан асосий мақсад нафақат кутубхонанинг фаолияти билан танишиш, балки китобхонликни кенг тарғиб этишга ҳисса қўшишдан иборатдир. Меҳмонлар кутубхонанинг бой китоб фонди, хусусан, Президент асарлари, Ўзбекистон тарихига оид китоблар ва янги адабиётлар билан яқиндан танишдилар.

Туман прокурори Баҳром Машарипов китоб ўқишнинг инсон ҳаётидаги ўрни ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Таъкидланганидек, китоб инсон дунёқарашини кенгайтиради, унинг ҳуқуқий саводхонлигини оширади ва шахсий камолотида ҳал қилувчи роль ўйнайди. Прокурорнинг бу каби фикрлари кутубхонага ташриф буюрган китобхонларни янада руҳлантирди ва уларда мутолаага бўлган иштиёқни янада кучайтирди.

Ташриф якунида прокуратура ходимлари кутубхонага аъзо бўлиб, ўзларини қизиқтирган китобларни ўзлари билан олиб кетдилар. Бундай ташаббус жамиятнинг бошқа соҳа вакиллари учун ҳам ибратли намуна бўла олади.

Айтиш жоизки, Амударё тумани Ахборот-кутубхона маркази бугунги кунда катта ҳажмдаги фондга эга бўлиб, унинг китоб фонди 65 минг 138 нусхани ташкил қилади. Бундан ташқари, марказнинг фаол фойдаланувчилари сони ҳам тобора ортиб бормоқда. Ҳозирги кунда 5 минг 74 нафар китобхон кутубхона хизматларидан фойдаланади. Бу абонентларнинг 2 минг 438 нафарини эркаклар, 2 минг 636 нафарини эса аёллар ташкил этади. Бу кўрсаткичлар туманда китобхонликка бўлган қизиқишнинг юқори даражада эканлигини кўрсатади.

Ушбу ташриф, хусусан, давлат органлари вакилларининг китобхонликни тарғиб қилишдаги фаол иштироки мамлакатимиз раҳбарининг маърифатга бўлган эътибори ва ҳурматининг натижасидир. Зеро, китоб ўқиш – жамиятни янгилаш ва тараққий эттиришнинг энг самарали йўлидир. Китобхон инсонларнинг дунёқараши кенг, фикри теран бўлади, бу эса ўз навбатида жамиятнинг умумий интеллектуал салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Қолаверса, давлат органлари раҳбарлари ва ходимларининг китобхонликка шахсий қизиқиши ва бу борада ташаббус кўрсатиши жамиятнинг бошқа қатламлари учун ҳам ибратли намуна бўлади. Одамлар уларга эргашишга интилади, чунки бундай инсонлар жамият томонидан ҳуқубузарлар ва жиноятчиларни жазоловчи шахслар эмас, балки қонунни ҳимоя қилувчи маърифатли ва маданиятли шахс сифатида қабул қилинади. Бундан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг китоб ўқишга, айниқса, ҳуқуқий адабиётлар, тарихий ва ижтимоий-сиёсий асарларни ўрганишга эътибор қаратиши уларнинг касбий фаолияти самарадорлигини ҳам сезиларли даражада оширади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019