18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 09:20
Жамият 👁 716

УНИНГ НОМИ ХОТИРАЛАРДА МАНГУ ЯШАЙДИ

УНИНГ НОМИ ХОТИРАЛАРДА МАНГУ ЯШАЙДИ

1992 йилнинг ёзида бўлиб ўтган бир воқеа ҳамон ёдимда. Ўша куни муҳарриримиз Хонимжон опа Ражабованинг таклифига кўра таҳририятимизга мустақиллик шарофати билан ҳаж зиёратини адо этишга мушарраф бўлган туманимизнинг илк ҳожи онаси, меҳнат фахрийси Ҳалима Матниёзова меҳмон бўлдилар.

Муҳаррирнинг улкан хонасида таҳририят ва 4-босмахона меҳнат жамоалари аъзолари барчамиз онахоннинг ҳаж зиёрати таассуротларини берилиб тингладик, ҳожи онага ҳавасимизнинг чеки йўқ эди. Чунки бундай имконият, истиқлолнинг илк йилларидаги иқтисодий ночорликлар эсингиздадир, кўпчилик учун орзу эди.

Суҳбат тугагач, онахон бизнинг ишимизга барака, юртга тинчлик-омонлик тилаб хайрлашдилар, сизларни ҳам фарзандларингиз ана шундай қутлуғ сафарга юборгай, деб дуо қилдилар.

Онахонни ҳаж ибодатига йўл олишга фарзандлари ундаган экан-да, деган ўй хаёлимга келди менинг. Яна бир эътиборимни тортгани – ҳали тетик ва ҳаракатчан онахонни таҳририятга ўғли олиб келиб, қўлидан тутиб олиб кетгани бўлди. Кўпчиликнинг кўнглидан шу дамларда ўғлинг шундай меҳрибон бўлса, деган ўй ўтгани шубҳасиз.

Ўша ўғил – туманимиз ривожига улкан ҳисса қўшган ажойиб инсон, газетамизнинг ҳамкорларидан бири Муҳаммадсолий Содиқов эди.

У нафақат оиласига ғамхўр, балки узоқ йиллар турли масъулиятли лавозимларда ишлаб, туманимиз ҳаётида ҳам муносиб из қолдирган инсондир.

Муҳаммадсолий Содиқов 1954 йилда туғилди. Ўрта мактабни тугатгач, маҳаллий саноат комбинатида, Манғит пахта тозалаш заводида ишчи бўлиб ишлади. 1974 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтига ўқишга кирди ва 1978 йилда тугатиб, иқтисодчи мутахассислигига эга бўлди.

1978 йилдан бошлаб, Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш комбинати кассири, бош муҳандиси, “Ресбитхимчистка” туман шохобчаси бошлиғи, “Швейтрикотаж” ишлаб чиқариш корхонаси бошлиғи, туман Матлубот жамияти бошқаруви раиси, “Амударё” асаларичилик хўжалиги бошқаруви раиси, “Дўстлик” хўжалиги ташқи бошқарувчиси, “Дўстлик” ММТП раиси, туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифаларида самарали фаолият олиб борди. Қайси соҳада, қандай лавозимда ишламасин, меҳнат жамоаси ғамхўри, туман матбуотининг беминнат ҳамкори бўлди.

Афсус, шундай ажойиб инсоннинг умри қисқа экан. У 55 ёшида 2009 йилда оламдан ўтди. Кейинчалик фахрий журналист, шоир Саъдулла Хўжаниёзов у ҳақда:

Сени санар эдик қаторда нор, деб

Ёрдамга муҳтожнинг ёнида бор, деб...

– дея ёзгани ҳам бежиз эмас.

Ҳа, инсонлар бўладики, вафотидан сўнг ҳам тириклигида қилган эзгу амаллари тилга олинаверади, номи тилдан тушмайди.

Муҳаммадсолий Содиқов ҳам таъбир жоиз бўлса, ана шундайлар сирасидан эди. У киши билан ҳамнафас бўлган, яқиндан таниган борки, яхши сўзлар билан тилга олади номини.

У кишидан энди ана шундай хотиралар, ота дийдорига тўймай қолган, ишларининг давомчилари бўлган фарзандлар қолди.

Юртимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш кунини кенг нишонлашга ҳозирлик кўрилаётган шу дамларда туманимизнинг бир фидойи ўғлони Муҳаммадсолий Содиқовни эслаб қўйишни ўз бурчимиз деб билдик.

Ҳа, яхшилар номи ўчмайди. Йиллар оша хотираларда бир ибрат бўлиб яшайверади.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026