14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 03:16
Фан ва таълим 👁 251

Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий академик лицейи мутахассислари иштирокида семинар-тренинг ташкиллаштирилди

Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий академик лицейи мутахассислари иштирокида семинар-тренинг ташкиллаштирилди

Мамлакатимизда ҳар бир вояга етаётган ўғил болани ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, она Ватан ҳимоячиси бўлишдек шарафли касбга йўналтириш борасида барча шарт-шароитлар, зарур имкониятлар яратилган. Айнан ана шу мақсадда мамлакатимизда бир неча йўналишлардаги олий ҳарбий билим юртлари, ҳарбий академик лицейлар, махсус ихтисослаштирилган мактаблар фаолият олиб бормоқда.

Амударё туманидаги 38-сонли умумтаълим мактаби биносида умумтаълим мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларнинг 9-синф битирувчилари орасидан ҳарбий соҳага қизиқувчи иқтидорли ўқувчиларни Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий академик лицейига ўқишга таклиф қилиш мақсадида мазкур академик лицейнинг малакали мутахассислари иштирокида семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар-тренингда мазкур академик лицей ўқитувчилари ва бир гуруҳ ўқувчилари, ҳарбий хизматчилар ҳамда мактабларнинг чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари, шунингдек, 38-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчилари иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар иштирокчиларга мамлакатимизда фаолият олиб борувчи олий ҳарбий билим юртлари ва уларга қабул қилиш тартиб-қоидалари ҳақида батафсил маълумотлар берди. Шу билан бирга, Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий академик лицейида ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, таълим-тарбия жараёнлари, назарий ва ҳарбий-амалий машғулотлар, спорт-соғломлаштириш ишлари жаҳон андозалари даражасида ташкил этилганлигини алоҳида таъкидлаб, айни пайтда мазкур ҳарбий билим юртини тамомлаб, мамлакатимизнинг турли ҳудудларида намунали хизмат қилаётган ҳарбий зобитлар, таниқли қўмондонлар борлигини мамнуният билан қайд этди.

Семинар-тренинг давомида мазкур ҳарбий академик лицей фаолияти ва Қуролли Кучлар жанговарлиги ҳақида ҳикоя қилувчи видеоролик намойиш этилиб, тарғибот буклетлари тарқатилди. Шунингдек, чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари ҳамда ўқувчи-ёшлар томонидан тушган саволлар доирасида очиқ мулоқот ташкил этилиб, барча саволларга ҳарбий академик лицей ўқитувчилари батафсил жавоблар бердилар.

Шу куннинг ўзида ҳарбий академик лицей мутахассислари тумандаги 16-, 40-, 55-, 76- ва 82-сонли мактабларда ҳам бўлишиб, мазкур мактабларнинг 9-синф ўқувчилари билан учрашдилар. Бири-биридан қизиқарли таассуротларга бой ўтган учрашув тадбирларида ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги тарғибот-ташвиқот суҳбатлари олиб борилиб, 9-синф битирувчиларига Қуролли Кучларимизнинг жанговар қудрати, она Ватан ҳимоячиси бўлишдек шарафли касбнинг масъулияти ҳақидаги тушунчалар берилди ҳамда махсус буклетлар тарқатилди.

Бу каби тарғибот тадбирлари чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари ва ўқувчиларда катта таассурот қолдирди ҳамда улар қалбида ватанпарварлик туйғуларини янада мустаҳкамлади.

Робия Йўлдошева

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019