Жамият
👁 523
ХОТИРА КУНИГА БАҒИШЛАНГАН СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
Тумандаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан мактаб спортчилари ўртасида спортнинг футбол, стол тенниси, кураш, дзю-до, карате, бадиий гимнастика, енгил атлетика, шахмат ва оғир атлетика турлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтди. Барча спорт турлари бўйича ўтказилган мусобқада спорт мактабининг ёш спортчилари ўзаро куч синашдилар ва беллашувда бир-биридан ортда қолмасликка ҳаракат қилдилар.
Боболар жасоратидан намуна олиб камолга етаётган ёш спортчилардан ҳар бир спорт тури бўйича мусобақа ғолиблари аниқланди.
Мусобақада ғолиб бўлган ёш спортчилар БЎСМ маъмурияти томонидан диплом ва совғалар билан тақдирланди.
Ҳамида РАЖАБОВА, БЎСМ катта мураббийси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶