ТУМАНИМИЗ СПОРТИНИНГ ҲАҚИҚИЙ УМИД НИҲОЛЛАРИ
Мамлакатимизда болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик туфайли энг чекка туманларда ҳам Ўзбекистон байроғини юқори кўтариб, халқаро мусобақаларда ғолиблик шоҳсупасидан жой олаётган ёшлар жуда кўп.
Туманимизда ҳам соҳага қаратилаётган эътибор ўқувчи-ёшлар эришаётган ютуқларда ўз ифодасини топмоқда. Бунда “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларининг аҳамияти жуда катта.
“Умид ниҳоллари – 2018” спорт мусобақаларининг бу йилги ҳудудий ва финал босқичлари 17-30 март кунлари Тўрткўл ва Нукус шаҳарларида қизғин ва дўстона вазиятда ўтказилди. Мазкур мусобақаларда туманимиздаги умумтаълим мактабларидан 153 нафар спортчилар, шундан 51 нафари қиз болалар иштирок этишди. Ўқувчи-ёшлар спортнинг 16 тури бўйича беллашиб, ўз иқтидорларини намоён этишди.
Тўрткўл шаҳрида бўлиб ўтган ҳудудий босқичида туманимиз футбол жамоаси 3-ўринни, волейбол жамоаси 2-ўринни, ўсмир қизлар волейбол жамоаси 3-ўринни, ўғил болалар баскетбол жамоаси 1-, қизлар баскетбол жамоаси 3-ўринларни, гандболчи ўғил болалар 2-ўринни, гандболчи қизлар эса 1-ўринни эгалладилар.
Мусобақанинг финал босқичи янада ҳаяжонли дақиқаларга бой бўлди. Унда спортнинг шахмат, бокс, оғир атлетика, стол тенниси, енгил атлетика, ўзбек жанг санъати турлари бўйича беш нафар спортчи фахрли 1-ўринни эгаллашган бўлса, оғир атлетика ва стол тенниси бўйича икки нафар, дзю-до кураши беллашувларида тўрт нафар спортчи 2-ўринни қўлга киритдилар. Шунингдек, бокс спорти бўйича тўрт нафар, оғир атлетикачилардан бир нафар, енгил атлетикачилардан бир, ўзбек жанг санъати спортидан икки, белбоғли курашда уч, таэквандо VTF бўйича беллашувларда икки нафар спортчилар фахрли 3-ўринни эгаллашга муваффақ бўлдилар.
Бўлиб ўтган спорт мусобақаларида туманимиз ўқувчи-ёшларидан 5 нафар спортчи фахрли 1-ўринни, 18 нафари 2-ўринни ҳамда 13 нафари 3-ўринни эгалладилар.
Туманимиз ўқувчи-ёшларининг бундай юқори натижаларга эришишида Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг ҳудудий бўлинмаси раҳбари Ғуломжон Қурбонбоевнинг ҳиссаси катта.
Ғ.Қурбонбоев ўқувчи-ёшларни мусобақага тайёрлаш, умумтаълим мактабларидаги спорт тўгараклари фаолиятини жонлантириш, бу тўгаракларга спортга қизиқувчи ўқувчи-ёшларнинг тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш борасида тизимли иш олиб бораётгани боис, мактабларда ва мактаблараро спорт мусобақаларида иштирок этувчи болалар сони тобора ортмоқда. Бу эса юқоридаги каби туманимиз спорт соҳасининг ҳақиқий умидли ниҳоллари – ёш, иқтидорли спортчилари етишиб чиқишида муҳим омил бўлмоқда.
Робия Йўлдошева.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶