16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:49
Саломатлик 👁 798

Туманимизда яна бир хусусий тиббий клиника иш бошлади

Туманимизда яна бир хусусий тиббий клиника иш бошлади

Тиббиёт инсон саломатлигини асрашдек эзгу мақсадларга хизмат қилади. Шу боис мазкур соҳани ривожлантириш, замонавий технологиялар билан жиҳозланган тиббий муассасалар ташкил этиш нафақат аҳолига қулайлик яратади, балки халқимизнинг умумий саломатлик даражасини оширишда ҳам муҳим роль ўйнайди.

Амударё туманининг Чордара маҳалласида янгидан иш бошлаган “Фахриддин клиникаси” номли хусусий тиббиёт муассасаси маъмурияти ҳам аҳолига юқори сифатли ва замонавий тиббий хизматларни тақдим этишни бош мақсад қилиб қўйган. Клиникада малакали мутахассислар жамоаси томонидан замонавий технологиялар орқали аҳолига мақбул нархларда намунали тиббий хизматларни кўрсатиш йўлга қўйилган.

25 январь куни мазкур муассасанинг очилиш маросими ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари Фахриддин Юсупов, Нодирбек Камолов, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Бекман Аллаберганов, тиббиёт соҳаси мутасаддилари, маҳалла фаоллари ва аҳоли вакиллари иштирок этдилар.

Тантанали тадбирда туман ҳокими ўринбосари Нодирбек Камолов сўзга чиқиб, мазкур муассасанинг фаолияти туманимиз тиббиёти ривожи йўлида муҳим аҳамиятга эга эканлигини, клиника нафақат замонавий тиббий технологиялар, балки малакали мутахассислар орқали аҳоли саломатлигини яхшилашга хизмат қилишини таъкидлади. Шунингдек, клиника раҳбари Фахриддин Ибодуллаевнинг тиббиёт соҳасидаги кўп йиллик тажрибасини эътироф этиб, келгуси фаолиятида муваффақиятларга тилакдошлик билдирди.

Шунингдек, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Бекман Аллаберганов ўз сўзида янги клиниканинг, аҳоли, айниқса кексалар учун аҳамиятини эътироф этиб, яратилган қулай шароитлар ва замонавий тиббий технологиялар кексаларнинг соғлигини тиклаш ва ҳаёт сифатини, давомийлигини оширишга ёрдам беришини алоҳида таъкидлади.

Клиника муассиси Фахриддин Ибодуллаев ташриф буюрган меҳмонларга самимий миннатдорчилик билдириб, мамлакатимизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва тадбиркорларга яратилаётган қулай шарт-шароитлар хусусий тиббий муассасаларнинг ривожида муҳим омил бўлаётганини таъкидлади. Қайд этилганидек, мазкур муассасанинг бош мақсади аҳолига замонавий ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш орқали уларнинг соғлом ҳаётга қайтишларига ёрдам беришдан иборат.

“Фахриддин клиникаси”да юрак-қон томир касалликларини диагностика қилиш ва даволашга ихтисослашган кардиология, асаб тизими муаммоларини аниқлаш ва бартараф этишга ихтисослашган неврология, эндокрин тизими касалликлари даволанувчи эндокринология, шунингдек, даволаш ва реабилитация жараёнларида замонавий усулларни қўлланиладиган физиотерапия каби бўлимлар мавжуд.

Клиникада стационар тартибда даволаниш имконияти яратилган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 35 нафар беморни қабул қилиш қувватига эга. Шунингдек, кундузги стационар ва амбулатор хизматлар ҳам мавжуд.

Тиббиёт муассасаси илғор тиббий технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, ультратовуш ташхиси, электрокардиограф ускуналари, бир қатор физиотерапия ускуналари, бел чурраларини даволаш учун махсус мосламалар ҳамда реабилитация жараёнлари учун небулайзер ва бошқа ускуна ва қурилмалар мавжуд. Барча жиҳозлар беморларга касалликларни аниқлаш, даволаш ва соғлом ҳаётга қайтаришда кўмак беради.

Клиника муассиси, кардиолог Фахриддин Ибодуллаев, тиббиёт соҳасида 20 йилдан ортиқ тажрибага эга. У Тошкент Тиббиёт академиясининг Урганч филиалида таҳсил олган бўлиб, сўнгра кардиология ва неврология бўйича малака оширган.

Клиникада ҳозирча 10 нафар малакали ходим ишламоқда. Шифокорлар орасида кўп йиллик тажриба ва чуқур билимга эга бўлган кардиолог, невропатолог, эндокринолог ҳамда бошқа тор доирадаги малакали мутахассислар бор. Янги тиббий муассаса ва ундаги замонавий технологиялар ҳамда таклиф этилаётган хизматлар нафақат касалликларни даволаш, балки уларни эрта ташхислаш ва олдини олиш, шу орқали аҳолининг саломатлигини янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшиши шубҳасиз.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026