“Китобим – офтобим” ҳафталиги ўказилди
Туман халқ таълими тизимидаги “Китобхонлар байрами”ни ўтказиш борасидаги анъанага кўра 69-онли умумтаълим мактабида ҳам ҳар йили шундай тадбир ўтказилиб келинади.
Жорий йилнинг 5-10 март кунлари мактабда “Китобхонлар байрами” доирасида “Китобим – офтобим” ҳафталиги ўтказилди. Мактабнинг 1-4-синф ўқувчиларида китоб ўқиш маданиятини шакллантириш мақсадида ўтказилган ҳафталикнинг биринчи кунида 1-синфда “Китоби борнинг хазинаси бор”, иккинчи кунида 2-синфда “Мен севган эртак қаҳрамони”, учинчи кунида 3-синфда “Эртаклар оламига саёҳат”, тўртинчи куни 4-синфда “Энг машҳур эртак” мавзусида адабий кечалар ташкил этилди.
Ҳафталик давомида ўқувчилар синфлар раҳбарлари мактаб кутубхоначиси Л.Юлдашева билан биргаликда ўқувчиларни кутубхонада мавжуд бўлган болалар адабиётлари билан таништирдилар ва китоблар мазмуни ҳақида тушунчалар бердилар.
Ҳафталикнинг бешинчи кунида мактабда якуний тадбир ўтказилиб, унда ўқувчиларнинг ўқиган китоблари ҳақидаги фикрлари эшитилди.
Мактабда ўтказилган “Китобим – офтобим” ҳафталиги якунига кўра 2-“Б” синф ўқувчилари “Мен севган эртак қаҳрамони” мавзуси бўйича ғолиб деб топилди.
Шунингдек, ушбу тадбирда Зиёда Норматова, Динора Отажонова ва Умида Жабборбергановаларнинг ҳам фаол иштирок этишгани алоҳида тилга олинди.
“Китобим – офтобим” ҳафталиги мактаб ўқувчиларида китобхонлик маданиятини шакллантиришда ва уларнинг маънавий дунёсининг бойишида катта аҳамият касб этади.
Азиза Эримматова, мактабда ташкил этилган
“Мухбирлар пости” аъзоси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶