Жамият
👁 704
Корхона боғи яратилади
Жорий йилнинг 18-19 март кунларида ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашари Манғит шаҳридаги “Amudaryotex” МЧЖ жамоаси учун ҳам ҳақиқий меҳнат байрамига айланди. Ушбу жамоа аъзолари ҳашар кунларида ишлаб чиқариш цехлари ва корхона ҳудудини супуриб-сидириб, саранжом-саришта қилишга, 300 метрлик ариқчаларни қазиб тозалашга, 60 туп атиргул кўчатларини ўтқазишга эришдилар. Шунингдек, бу жамоа аъзолари корхона қошида бўш ётган 0,72 гектар майдонни тозалаб, текислаб корхона боғини ташкил этишга тайёрлаб қўйдилар. Яқинда бу жойда мевали дарахт кўчатларини ўтқазиш ишлари амалга оширилади.
Феруза ШОМУРОДОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶