ТАЪТИЛ КУНЛАРИДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНАМИЗ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 28 декабрь куни “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдаган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони асосида Наврўз байрамида кетма-кет беш кунлик дам олиш кунлари белгиланган эди. Бу билан халқимиз учун Наврўз байрамини юқори кайфиятда кутиб олиш, Наврўз сайлларида иштирок этиш ва қадимий обидаларга, зиёратгоҳларга бориш имконини яратдилар. Бу кунларда марҳумларнинг қабрлари зиёрат қилинади, кекса-ногирон, ёлғиз қариялар, ота-оналарга улкан ҳурмат-эҳтиром кўрсатилади.
Шу муносабат билан бизнинг 55-сонли мактабимизда ҳам ушбу байрам муносабати билан дам олиш кунларидан мазмунли фойдаланиш ниятида қадимий Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига зиёрат ташкиллаштирилмоқда, Наврўз байрами мазмун-моҳиятини акс эттирувчи маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Ойсулув ОМОНОВА,
шу мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶