Болажонлар бувижонларини табриклашди
Мамлакатимизда байрамлар кўп. Лекин 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни ҳар бир меҳнат жамоасида, ҳар бир оилада алоҳида меҳр-муҳаббат билан нишонланади. Бу байрам жажжи болажонларимиз учун олам-олам шодликлар бахш этади.
Туманимиздаги 8-сонли МТМда 2 март куни бўлиб ўтган байрам тадбири нафақат жажжи болажонлар, балки уларнинг ота-оналари учун ҳам бири-биридан қувончли лаҳзаларни ато этди.
Байрам тадбирига таклиф этилган кичкинтойларнинг онажон ва бувижонлари учун болажонлар ўзлари ижро этган куй-қўшиқлар ҳамда шўх рақсларни туҳфа қилдилар. Мазкур МТМнинг собиқ тарбияланувчиси, шахмат спорти бўйича Қорақалпоғистон Республикаси чемпиони, 56-сонли мактаб ўқувчиси Саидбек Қадамбоев болажонларга ўзи эришаётган ютуқлар ҳақида гапириб берди ва жажжи болалик даврида ўзига алоҳида меҳр бериб тарбиялаган тарбиячи опаларига миннатдорчилик билдириб, барча азиз онахонларни байрам билан табриклади.
Байрам тадбирида иштирок этган “Маҳалла” жамоат фонди туман бўлинмаси мутахассиси Гавҳар Чимбойчиева, ЎзХДП туман Кенгаши ижрочи котиби Фазилат Каримова, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши етакчи мутахассиси Мақсуд Ражабов, 8-сонли МТМ мудираси Муяссар Қўшбоева, “Дурунки” МФЙ маслаҳатчиси Гавҳар Мингбоевалар сўзга чиқишиб, байрамни фарзандлари ва неваралари билан нишонлаётган азиз бувижонларни қизғин муборакбод этдилар.
Тадбирда МТМнинг катта гуруҳ тарбиячиси Гулчеҳра Эрманова томонидан тайёрланган “Бувижон, ойижон – доимо бўлинг омон!” деб номланган концерт дастури барчага завқ-шавқ бағишлади.
Омонгул Қаюпова,
“Дурунки” МФЙ хотин-қизлар билан

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶