“КАСБЛАР ОЛАМИГА САЁҲАТ” МАВЗУСИДА ЎТКАЗИЛГАН БЕЛЛАШУВ
13-сонли умумтаълим мактабида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида “Касблар оламига саёҳат” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда 8 а-синфнинг “Ўқитувчилар”, 8б-синфнинг “Шижоатли ёшлар”, 9-синфнинг “Келажак бизники”, 10-синфнинг “Шифокорлар” жамоалари 8 дақиқа ичида касблар ҳақида маълумотлар бериш, 3 дақиқа ичида ҳарфларни ўз ўрнига қўйиб, касблар номини ёзиш, 6 дақиқа ичида саҳна кўринишини намойиш этиш ва кўргазма ташкил этиш каби шартлар бўйича ўз маҳоратларини синовдан ўтказдилар.
Бу шартларнинг бажарилиши мактабнинг физика фани ўқитувчиси Ў.Сапарбоев, Ёшлар иттифоқи етакчиси С.Холниёзов ва “Боғ” МФЙ маслаҳатчиси Г.Алламовалар томонидан баҳолаб борилди.
Шартларнинг бажарилиши натижаларига кўра “Шифокорлар” жамоаси 1-ўринни, “Шижоатли ёшлар” жамоаси 2-ўринни, “Ўқитувчилар” ва “Келажак бизники” жамоалари 3-ўринни эгаллашга муваффақ бўлдилар.
Беллашув якунида фаол иштирокчиларга мактаб маъмуриятининг “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалари топширилди.
А.АХМЕДОВА, 13-сонли мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶