“Ватан, дўстлик ва бахтли болалик учун!”
Яқинда 40-сонли мактабда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи қошидаги “Камалак” болалар ташкилотининг туман Кенгаши томонидан “Ватан, дўстлик ва бахтли болалик учун!” шио-ри остида ўқувчиларни бирлаштириш мақсадида “Энг намунали сардорлар Кенгаши” танлови бўлиб ўтди. Танловда туманимиздаги 2-, 76-, 22-, 36-, 71-, 34-сонли мактабларнинг 8-10-синф ўқув-чиларидан иборат бўлган сардорлар Кенгаши жамоалари қатнашдилар.
Танлов якунига кўра 1-ўрин 36-сонли мактаб сардорлар Кенгашининг “Ёш юлдузчалар” жамоасига, 2-ўрин 22-сонли мактаб сардорлар кенгашининг “Иқтидорли ёшлар” жамоасига, 3-ўрин 76-мактаб сардорлар кенгашининг “Ёшлик” жамоасига берилди.
Танлов ғолибларига фахрий ёрлиқ, диплом ва эсталик совғалар топширилди.
Дилнура БОБОНИЁЗОВА,
36-сонли мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶