24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 09:09
Жамият 👁 2,448

ХОТИН-ҚИЗЛАPНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ МАМЛАКАТИМИЗДА ЯНАДА УСТУВОP ВАЗИФАГА АЙЛАНДИ

ХОТИН-ҚИЗЛАPНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ МАМЛАКАТИМИЗДА ЯНАДА УСТУВОP ВАЗИФАГА АЙЛАНДИ

Хотин-қизлар – башарият оламининг устунлари. Ўзла-рининг фидойилиги, меҳнат-кашлиги, юксак маънавий фазилатлари билан жамият тараққиётида барча давр-ларда ҳам етакчи куч бўлиб келган.

Мустақиллик йилларида Ўз-бекистон хотин-қизлари хал-қимизнинг ифтихор ва шараф тожига айланди.

Президентимизнинг жорий йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мус-таҳкамлаш соҳасидаги фао-лиятини тубдан такомил-лаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бу ишларни янада юксак сифат босқичига кўтаришга асос бўлди.

Туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, Қорақалпоғистон Pеспуб-ликаси Жўқорғи Кенгеси депутати Марям Аҳмедова билан 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасидаги суҳбатимиз ана шу мавзу ва хотин-қизлар қўмитаси фаолиятидаги янгиликлар ва кутилаётган ўзгаришлар, байрамона тадбирлар хусусида бўлди.

– Аввало, таҳририяти-мизга хуш келибсиз! Сизни ва туманимиз аёл-қизларини яшнаш ва яшариш айёми – 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклаймиз.

– Pаҳмат, хушвақт бўлинг, Сиз ижодкорларга ҳам байрам муборак бўлсин!

– Марямжон, Президент Фармони ва ушбу Фармонга мувофиқ ишлаб чи-қилган Давлат дастури-нинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тўхтал-сангиз.

– Президент Фармони, назаримда бутун мамлакатимиз хотин-қизлари ҳаётида катта аҳамиятга эга муҳим ҳужжат, қолаверса, байрамолди катта совға бўлди. Ушбу ҳужжат билан мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қув-ватлаш, оила институтини мустаҳкамлашга қаратилган давлат аҳамиятига молик вазифалар белгиланди. Президент Фармонига кўра “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури” ишлаб чиқилди. 6 та асосий бўлим ва 56 банддан иборат Давлат дастуридан хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва социал фаоллигини ошириш, ўз қобилият ва иқтидорларини намоён этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, оналик ва болаликни муҳофаза этиш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш юзасидан тизимли ишларни амалга оширишга қаратилган кенг қамровли вазифалар жой олган. Хусусан, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳ-камлашнинг ташкилий-ҳуқу-қий асосларини такомиллаштириш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида иштирокини янада ошириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг долзарб муаммоларини ҳал этишда ва улар ўртасида ҳуқуқ-бузарликларнинг олдини олишда ҳамкорликни кучайтириш, оила институти ролини мустаҳкамлаш, оила қад-риятларини сақлаб қолиш ва ривожлантириш, хотин-қизларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, “Оила” маркази тизими идоралари фаолияти самарадорлигини оширишга янада катта эътибор қаратилади.

– Хотин-қизлар қўмита-ларининг ташкилий тузилмаларида кутилаётган ўзгаришлар ушбу соҳага оид долзарб муаммоларни ҳал этишда қандай аҳамият касб этади?

– Фармонга кўра, 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб фуқаролар йиғинларининг ди-ний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими ўрнига тегишли штат бирликлари туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталари тузилмасига ўтказилиб, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозими жорий этиладиган бўлди.

Янгидан киритилган мутахассис лавозимига етарли билим даражасига, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган, ўзига юклатилган вазифаларни талаб даражасида бажара оладиган шахсларни тайинлаш чоралари кўрилади. Бундай етук мутахассис ўзи фаолият юритаётган йиғинда ҳар қандай шароитда ҳам фуқаролар билан тил топишиб кета олади.

Яна бир муҳим ўзгариш бу - Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида “Оила” илмий-амалий тад-қиқот маркази ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ташкил этилиши ва 2018 йил 1 апрелдан эътиборан ФҲДЁ органлари никоҳ муносабатларига оид актларни расмийлаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий ажрашишларнинг олдини олиш билан боғлиқ асосий фаолият йўналиши бўйича туман (шаҳар) ҳокимликлари тасарруфига ўтказилишидир.

2018 йил 1 апрелдан бошлаб хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича ФҲДЁ органи, “Оила” марказининг туман бўлими ҳамда хотин-қизлар билан ишлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш туман хо-тин-қизлар қўмитаси раиси зиммасига юклатилиши бун-дан кейин янада фаоллик билан ишлашни тақозо этади.

ФҲДЁ органи, “Оила” маркази, фуқаролар йиғинларидаги мутахассисларнинг ҳамкор-ликдаги тизимли фаолиятини ташкил этсак, хотин-қизлар ҳаётига оид муаммолар ечимини топиш ва уларни ҳал этишда самарали механизм яратилади.

– Туманимиздан ҳар йили турли соҳаларда фаоллик кўрсатаётган қизларимиз “Зулфия қизлари” кўрик-танловида иштирок этишади. Юқоридаги Пре-зидент Фармонида ушбу кўрик-танлов ғолибла-рининг мамлакат босқи-чи иштирокчилари учун бериладиган ўринлар сони ҳам оширилди...

– Бу етук ва билимдон қизларимиз учун жуда катта хушхабар бўлди. 2018 йилдан бошлаб Зулфия номидаги Давлат мукофоти таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган иқтидорли қизларга ҳар йили Қорақалпоғистон Pеспубликаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан икки нафар талабгорга бериладиган бўлди. Умид қиламизки, туманимизнинг иқтидорли қизлари, албатта, бу юксак мукофот соҳибалари сафидан жой олишади.

– “Мўътабар аёл” кўкрак нишонини таъсис этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди, бу нишон асосан кимларга берилади?

– Жамият ва давлат ҳаётида фаол ва ташаббускор бўлган, ўзларининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланиши, фаровонлигининг мустаҳ-камланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган фидойи хо-тин-қизлар “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдир-ланадилар.

– Мазкур Фармон доирасида туман хотин-қизлар қўмитаси томонидан амалга ошириладиган ишлар кўлами қандай?

– Жуда кенг қамровли ишларни амалга ошириш юзасидан мақсадли режалар ишлаб чиқилмоқда. Дастурнинг аниқ мақсадга йўналтирилган 6 та бўлимида ўз аксини топган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш механизмини яратишга қаратилган ҳаракатлар бошланди. Ана шу механизм асосида Давлат дастурида белгилаб қўйилган барча вазифалар туман хотин-қизлар қўмитаси фаолиятида, албатта, ўз аксини топади. Эндиликда халқ манфаатини кўзлаб қабул қилинган ҳеч бир Қонун ёки Президент Фармони ва Қарорларига масъул раҳбарларнинг панжа орасидан қарашга ҳақлари йўқ. Президентимиз қайта-қайта таъкидлаётир: “Ҳар бир давлат хизматчиси ҳар куни ўзининг меҳнати билан эгаллаб турган лавозимига лойиқлигини исботлаши шарт!”. У оддий мутахассисми, масъул раҳбарми, албатта, ўз фаолиятини халқ манфаати йўлида хизмат қилишга бағишлаши ва бунинг уддасидан чиқиши керак.

– Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида учрашиб турибмиз. Туманимиз аёл-қизларига қандай тилакларингиз бор?

– Бугунги аёл – жамиятнинг гули. У она бўлиб ана шу жамият боғининг нав-ниҳолларини – фарзандларини тарбиялайди. Pафиқа бў-либ, оила деб аталмиш улуғ бир маънавият қўрғонининг обод ва осойишталигини асрашга қодир. Жамиятнинг фаоли сифатида унинг зиммасидаги вазифалар салмоғи катта. У барча соҳаларнинг иқтидори баланд мутахассиси – олима-ю фузало, ижодкор, устоз-муаллим, саломатлик посбонлари.

Мен ана шундай фидойи опа-сингилларимизни ба-ҳорнинг энг гўзал ва нафис айёми – Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этаман. Хонадонларингизга ободлик, оилаларингизга осойишталик, кўнгилларингизга хотиржамлик ҳамиша ёр бўлсин, азиз ва муҳтарама онажонлар, муҳтарама опа-сингиллар!

– Сермазмун суҳбатингиз учун ташаккур!

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026