Жамият
👁 1,614
Энг намунали сардорлар кенгаши аниқланди
Умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаётган энг намунали сардорлар кенгашини аниқлаш, уларнинг фаолиятини рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ташкиллаштирган танловда туманимиздаги 1-, 11-, 12-, 16-, 30-, 76-, 31-, 36-, 38-, 40-, 27-, 64-, мактабларнинг 7-синфлари сардорлари кенгаши аъзолари иштирок этдилар.
Танлов учта босқичда ўтказилди. Натижаларга кўра, 76-мактабнинг “Ёшлик” жамоаси биринчи, 11-мактабнинг “Ниҳол” жамоаси иккинчи, 31-мактабнинг “Ёшлар” жамоаси учинчи ўринларни эгалладилар.
Бундай тадбирлар ўқувчи-ёшларнинг фаоллиги ошишига, келажак сари дадил интилишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
О. Ражабова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶