ИННОВАЦИОН ФИКРЛАШ – ДАВР ТАЛАБИ
Маълумки, давлатимиз томонидан ёшларни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор берилмоқда. Ўрта махсус, касб ҳунар таълимини бир йилда мамлакатимиз бўйича 500 мингдан ортиқ ёшлар тамомлайди. Давлат ҳисобидан таълим олиб, энди мустақил ҳаётга қадам қўйиб, ўқиб-ўрганган барча назарий билимларини амалда ҳаётга татбиқ қилмоқчи бўлган, фақат ўз кучига ишонган ва айни пайтда ҳар қандай синовларга тайёр бўлган битирувчиларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, ўз бизнес режаларини тузишни ўргатиш, тадбиркорлик соҳасида инновацион технологияларни қўллашни ва инновацион фикрлашни ўргатиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири.
Шу йилнинг 26-27 январь кунлари Манғит Иқтисодиёт коллежи 2-3-босқич ўқувчилари орасида “Энг яхши инновацион ғоя – 2018” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Танловда ҳар бирида 4 нафар ўқувчидан иборат жамоалар қатнашиб, ўзаро беллашдилар.
Танловнинг биринчи шарти “Ғоялар варағи”, иккинчи шарти “Рақобатчилар шарҳи”, учинчи шарти “Пул муҳимдир”, тўртинчи шарти “Ғоялар тақдимоти” деб номланиб, ўқувчилар ўзлари тайёрлаган ғояларини тақдимот қилишди ва улар олдига қўйилган мақсадларга етишиш босқичларини, сарфланадиган маблағ ва харажатлар, даромадлар ва уларнинг амалда қўлланилишини, бозор таҳлили, рақобатчилар кимлар бўлиши мумкинлигини таърифлаб беришди. Кўрик-танловда саҳна кўриниши асосида инновацион ғоялар қизиқарли тарзда намойиш қилинди.
Якуний натижаларга кўра 2-босқич ўқувчилари орасида 3-16-гуруҳи жамоаси иштирокчилари, 3-босқич ўқувчилари орасида эса 8-15- гуруҳи жамоаси иштирокчилари фахрли биринчи ўринни эгалладилар. Ғолиблар ва иштирокчилар коллеж маъмурияти томонидан тайёрланган фахрий ёрлиқлар ва совғалар билан тақдирланди.
Ушбу танловга ўқувчиларни тайёрлашда махсус фан ўқитувчиларидан Зулфия Қидирбоева, Гулора Жуманиёзова, Гўзал Собурова, Нафиса Султонова, Қундуз Ердошова, Рустам Бекимбетов, Шаҳноза Давлетовалар жонбозлик кўрсатдилар. Танлов қизиқарли ўтди ва барчада яхши таассурот қолдирди.
Сауле ПАТУЛЛАЕВА,
коллежнинг махсус фан ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶