ХАЛҚ ДИЛИДА ҚОЛГАН БУЮК ИНСОН
Биринчи Президентимиз И.А.Каримов мамлакатимизни 25 йил оқилона, адолатли бошқарди. Бутун ўзбекистонликлар ўз Президенти атрофига жипслашиб, турли миллат ва элат вакиллари бир тан-бир жон бўлиб мустақиллик йўлидаги тўсиқларни енгиб ўтдилар.
дориломон кунларимизнинг сабабчиси бўлган, ўз Ватанининг ардоқли фарзанди, серғайрат, шижоатли ва довюрак отамиз И.А.Каримов ҳар биримизнинг юрагимиздан ўзи ҳаётлигидаёқ жой олди. И.А.Каримовнинг: “Бизнинг келажагимиз, энг асосий ишончимиз, мадад-таянчимиз – бу ўсиб келаётган ёш авлоддир. Мен ўзимнинг тақдиримни ҳам, мамлакатимиз ва мустақиллигимиз тақдири ва келажагини ҳам ана шу ёшлар қиёфасида, уларнинг пок қалби, эркин тафаккури, мустаҳкам иродаси ва дунёқарашида кўраман”, деган сўзлари Ўзбекистон ёшлари қалбидан чуқур жой олиб улгурди. Ёшларимиз учун идеал қаҳрамонга айланган, халқимизнинг меҳрибон ва фидойи отаси ҳамиша қалбларимизда, эзгу ишларимизда яшайверади.
Зуҳра АҲМЕДОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶