Жамият
👁 1,002
“ПРЕЗИДЕНТ АСАРЛАРИ БИЛИМДОНИ” МАВЗУСИДА ИНШОЛАР ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги олдидан Манғит иқтисодиёт коллежи ўқувчилари ўртасида “Президент асарлари билимдони” мавзусидаги иншолар танлови ўтказилди. Ушбу танловда иштирок этган ўқувчилар ўз иншоларида биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият енгилмас куч” ва “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” деб номланган асарларига кенг тўхталдилар.
Танлов якунига кўра Президент асарлари билимдони деб топилган 3-16-бухгалтерия гуруҳи ўқувчиси Умида Мавланбергановага биринчи, 1-16-молия гуруҳи ўқувчиси Кумушой Душеновага иккинчи ва 2-16- молия гуруҳи ўқувчиси Динора Жумабоевага учинчи ўрин берилди.
А.ЖУМАНИЁЗОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶