ЎҚУВЧИЛАРИМИЗНИНГ ЮТУҚЛАРИ
Ҳар йилги қишки мавсумда мактабимизда иссиқлик таъминоти етишмаслиги сабабли, ўқувчиларимиз совуқ синфларда дарс ўтишга мажбур бўлар эди. Қишки тайёргарлик ишлари олиб борилаётган пайтда бу йил етарли иситувчи печлар қурилди ва ёқилғилар билан таъминланди. Айни пайтда ўқувчиларимиз иссиқ синфхоналарда дарс машғулотларини ўтиб, билимларини оширмоқда. Мактабимизда шароитлар яхшиланиши натижасида ўқувчиларимизнинг ютуқлари ҳам кўпаймоқда.
Яқинда бизнинг 27- умумтаълим мактабимизда билимли ўқувчиларни аниқлаб, туман миқёсида куч синашишга олиб чиқиш мақсадида фанлар бўйича олимпиада ўтказилди. Иқтидорли деб топилган ўқувчиларимиз туман босқичида ўтказилган фанлар олимпиадасида ҳам иштирок этиб, фахрли ўринларни эгалладилар.
Мактабимизнинг 9-синф ўқувчиси Гулмира Байрамбоева ўзбек тили ва адабиёти фанидан 1-ўрин, 10-синф ўқувчиси Ойжамол Ўрозалиева қозоқ тили ва адабиёти фанидан 1-ўрин, 9-синф ўқувчиси Нуржамол Ўрозалиева ҳам 1-ўрин, 9-синф ўқувчиси Саловат Дилмонов химия фанидан 2-ўрин ғолиблари деб топилдилар. Шунингдек, туманимиздаги “Грант тест сервис” ўқув марказида ўтказилган билимлар синовида мактабимизнинг 8-синф ўқувчиси Зоҳиджон Шомуродов физика фани бўйича 2-ўринни эгаллади. Билимлар бўйича ўз тенгқурлари билан куч синашган ўқувчиларимизни мактабимизнинг малакали ўқитувчилари Амина Тўраева, Зайнаб Элавова, Асилбек Омонқулов, Дилмурод Оллабергеновлар беллашувга тайёрладилар.
Мактабимизнинг 10-синф ўқувчиси Жаҳонгир Чоршамовнинг “Умид ниҳоллари” спорт мусобақасида енгил атлетика тури бўйича иштирок этиб, туманда фахрли 1-ўринни эгаллагани қувончимизга қувонч қўшди.
Биз барчамиз мактабимиз ўқувчиларининг ютуқларидан фахрланамиз.
Адилбой Аметов, 27-мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶