12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:51
Фан ва таълим 👁 381

Бирдамлик самараси: 28-сонли мактабнинг таълимдаги ютуқлари

Бирдамлик самараси:  28-сонли мактабнинг  таълимдаги ютуқлари

Туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфи­даги 28-сонли умумий ўрта таълим мактабида илғор ва аҳил педагогик жамоа фаолият олиб боради. Айни пайтда мазкур таъ­лим муассасасида 554 нафар ўқувчи-ёшларга 53 нафар педагог ходимлар замон талаблари даражасида таълим-тарбия беришмоқда. Улардан 10 нафари олий, 17 нафари биринчи, 21 нафари иккинчи тоифали, 5 нафари эса олий маълумотли мутахассис педагоглардир. Ўқитувчиларнинг 8 нафари турли даражадаги сер­­тификатлар соҳиблари бўлиб, ўқувчиларнинг билим ва қобилиятларини ривожлантириш­да ҳамиша фаолдирлар.

ТАЪЛИМ ВА СПОРТДАГИ ЮТУҚЛАР

Ўтган ўқув йилида мактабни тугатган 63 нафар ўқувчиларнинг тенг ярми ОТМга ўқишга кирди. Бу кўрсаткич бўйича мактаб туманда 12-ўринни эгаллади. Шунингдек, ўтган 2024-2025 ўқув йилида 2 нафар ўқувчи фанлар олимпиадасининг туман босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаб, мазкур олимпиаданинг Республика босқичида муваффақиятли иштирок этди.

Педагогик жамоанинг ўзаро аҳиллик ва бирдамлик асосидаги фаолияти туфайли мактабда ташкил этилган спортчилар жамоаси фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда. 

Хусусан, ўтган 2024-2025  ўқув йилида “Беш ташаббус олимпиадаси” мусобақаларида волейбол бўйича туманда фахрли 1-ўринни, мазкур мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида совринли ўринни эгалладилар.

“Умид ниҳоллари” спорт мусобақасида мактабнинг волейболчи қизлар жамоаси туманда фахрли 1-ўринни эгаллаб, мусобақанинг Республика босқичига йўлланма олди.

Мазкур мусобақанинг енгил атлетика бўйича Қорақалпоғистон Республикаси босқичида 11-синф ўқувчилари Жамшид Гулмирзаев ҳамда Ойнура Ражаббоевалар фахрли 3-ўринни эгалладилар.

ИНТЕЛЛЕКТУАЛ САЛОҲИЯТ, ЎҚИТУВЧИЛАР ВА ЎҚУВЧИЛАР ЮТУҚЛАРИ

Мактабда фаолият олиб борувчи фанлар бўйича тўгараклар машғулотларидаги узвийлик натижасида билимдон ва заковатли ёшлар сафи йил сайин ошиб бормоқда. Айниқса, “Заковатли ёшлар” тўгараги шуғулланувчилари ҳамиша пешқадам. Мактабнинг “Билимдонлар” жамоаси “Заковат” интеллектуал ўйинининг 2025 йилги мусобақасида туманда фахрли 1-ўринни эгаллаб, мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида иштирок этди.

Физика фанидан 7-8-синфлар ўқувчилари ўртасида ўтказилган ҳоким олимпиадасида мактабнинг 8-синф ўқувчиси Дилшодбек Янгибоев фахрли 1-ўринни эгаллаб, туман ҳокими томонидан муносиб тақдирланди.

Мактабда ўз йўналиши бўйича  юқори натижаларга эришиб, касбдошларига намуна бўлаётган ўқитувчи-мураббийлар талайгина. Жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Мақсад Алланиязов “Қорақалпоғистон ус­този” танловида ўз ютуқлари билан иштирок этиб, “Йилнинг энг яхши устози” сертификатига эга бўлди.

Шунингдек, мактаб ўқитувчиларидан иборат аёл-қизлар волейбол жамоаси 30 ёшдан юқори аёл-қизлар орасида бўлиб ўтган “Маҳалла лигаси” мусобақаларининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида фахрли 2-ўринни қўлга киритдилар.

КЕЛАЖАККА ДАХЛДОРЛИК

Мактаб педагогика жамоаси 2025-2026 ўқув йилини янада жипс­лик билан бошладилар. Жорий ўқув йилида 1-синфга қадам қўйган 63 нафар мурғак қалбли ўқувчиларга замон талаблари асосида таълим бериш, миллий-маънавий қадриятлар руҳида тарбиялашга қаратилган саъй-ҳаракатлар ҳозирдан ўз самарасини бермоқда. 1-синф ўқувчилари алифбедан илк сабоқларни катта қизиқиш билан ўзлаштиришмоқда. Чунки бошланғич таълим-тарбия жараёни самарали ташкил этилгандагина мактаб таълимида юқори натижаларга эришилади. Бу борада 28-сонли мактабда ўзига хос тажриба ҳамда намунали иш услуби жорий этилган ҳамда бу аҳил ва ҳамжиҳат педагогика жамоаси фаолиятида ўз аксини топмоқда.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026