17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 23:36
Жамият 👁 964

ҲОФИЗНИНГ ЎҒЛИ... МАТЕМАТИК

ҲОФИЗНИНГ ЎҒЛИ... МАТЕМАТИК

Одатда бирор ютуқларга эришаётган ёшлар ҳақида эшитганимизда, албатта, кимнинг ўғли ё қизи, дея сўраймиз. Унинг ютуқларини дарров отаси ё онасинингми, бирор яқинларининг ҳаётда эришган натижаларига боғлагимиз келади. Албатта, авлодлар орасидаги ирсий боғлиқликларни инкор этиб бўлмайди. Бироқ Амударё туманидагина эмас, бутун Ўзбекистонимиздаги санъат ихлосмандларини ўзининг жўшқин ва мафтункор овозда куйлаган турли тиллардаги қўшиқлари билан хушнуд этиб келаётган иқтидорли ижодкор Тўлибой Йўлдошевнинг ўғли Шоҳруҳ Ўрозматов санъатга эмас, аниқ фанларга ихлос қўйди. Бу борада эришаётган натижалари яқинларини ҳам, устозларини ҳам чексиз қувонтирмоқда.

Шоҳруҳда математика фанига ихлос 4-сонли мактабда ўқиб юрган вақтларида уйғонди. Буни мактаб ўқувчиларига мусиқа фанидан дарс берувчи отаси Тўлибой Йўлдошев, бошланғич таълим ўқитувчиси – онаси Барно Раҳимовалар қўллаб-қувватлашди, дарсдан ташқари ҳам шуғулланишига шароит яратиб беришди.

Унинг ўқувчилик давридаги интилишлари Манғит қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежига ўқишга кирганидан сўнг келажак мақсадларига айланди. Бу ерда у тажрибали ўқитувчи Азимбой Сафарбоевдан математика фани сир-асрорларини чуқур ўргана борди, эринмай қўшимча машғулотларга қатнади. Меҳнатлари эса изсиз кетмади. 2016 йилда фанлар олимпиадасида туманда, Қорақалпоғистонда ғолиблар сафидан жой олди. Халқаро математика олимпиадасида қатнашиб, юқори натижаларни қайд этди.

Шоҳруҳ Ўрозматовнинг тиришқоқлик билан эгаллаган пухта билими орзулари йўлида ўзига қанот бўлди. 2016 йилда коллежни тамомлаб, Нукус Давлат педагогика институтининг математика-информатика факультетига ҳужжат топшириб, тест синовларида энг юқори балл билан талабаликка қабул қилинганларнинг бири бўлди.

У айни кунда олийгоҳнинг иккинчи босқичида, ҳамма фанлардан фақат аъло баҳоларга ўқияпти. Биринчи босқичда ўқиши давомида олийгоҳ миқёсида ўтказилган фанлар олимпиадасида математика фанидан ғолибликни қўлга киритиб, мамлакат босқичида ҳам муваффақиятли иштирок этди.

Иқтидорли йигитнинг қизиқишлари кўлами кенг. У бўш вақтларида бадиий асарлар ўқийди, спортнинг кураш тури билан мунтазам шуғулланади. Бу борада мактабда ўқувчилик даврида, талабалик даврида турли мусобақаларда ғолибликка эришиб, мамлакат босқичида ҳам қатнашиш бахтига муяссар бўлди.

– Одатда кундалик дарслардан сўнг бироз дам олиб, овқатланиб, дарсда олган билимларимни мустаҳкамлайман-да кураш билан шуғулланиб, бироз чарчоғимни ёзаман. Кейин яна математика билан шуғулланаман. Бунда менга олийгоҳдаги устозим – катта ўқитувчи Азамат Хўжаниёзовнинг ёрдами айниқса жуда қўл келаяпти.

Бу йилги олимпиадада мамлакат бўйича ғолиб бўлишни ният қилиб, тайёргарлик кўраяпман. Яқинда сонлар назарияси бўйича бир теорема яратдим. Бу ҳақда “Илм ва жамият” журналида мақолам ҳам босилиб чиқди. Энди илмий ишимни чуқурлаштириб давом эттирмоқчиман.

Ёшига нисбатан босиқ, мулоҳазали ва алпқомат Шоҳруҳ Ўрозматов билан суҳбатлашиш, ҳаётда ўз олдига қўйган орзу-ниятлари ҳақидаги сўзларини тинглаш жуда мароқли. Унинг беғубор чеҳрасига қараб, мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлодга қаратилаётган чексиз ғамхўрликнинг ифодасини кўргандай бўласиз. Беихтиёр “Яратганнинг ўзи сени асрасин”, дегингиз келади.

Туманимизнинг чекка ҳудудларидан бири – Амир Темур номли овулда туғилиб, вояга етган, оддий қишлоқ ўғлонининг иқтидори янада юксалиб, илм-фан соҳасида кўпгина ютуқларга эришишини тилаб қоламиз.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026