12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:26
Қишлоқ хўжалиги 👁 376

Уруғлик картошка етиштириш тизими устидан қатъий назорат ўрнатилган

Уруғлик картошка етиштириш тизими устидан қатъий назорат ўрнатилган

Мамлакатимизнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ички бозорни сифатли ва арзон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Айниқса, аҳолининг кундалик истеъмол рационида жуда муҳим ўрин тутадиган картошка етиштириш ҳажмини ошириш ҳамда бу борада мустаҳкам уруғчилик базасини яратиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир.

Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Амударё туман бўлими мутахассислари томонидан 2026 йил ҳосили учун экилган уруғлик картошка майдонлари устидан қатъий назорат ўрнатилган. Ушбу жараёнлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги “Республикада картошка етиштиришни кўпайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори доирасида тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Мазкур қарорда қатор муҳим вазифалар белгиланган. Хусусан, уруғлик картошка етиштириш бўйича кўп йиллик бой тажрибага эга бўлган субъектларни саралаб олиш, уларнинг ягона реестрини юритиш, шунингдек, мини-туганакларни экиш орқали юқори авлодли уруғлик картошка етиштириш ишлари йўлга қўйилди. Бундан ташқари, етиштирилган юқори авлодли уруғликни харид қилиш, келгуси йил ҳосили учун сифатли сақлаш, экиш олдидан тозалаш, саралаш, фракцияларга ажратиб калибрлаш, қадоқлаш ва рақамли QR код билан ёрлиқлаш каби замонавий усуллар амалиётга татбиқ этиляпти. Истеъмол картошкаси етиштирувчи субъектларга ҳам айнан шундай юқори авлодли уруғликларни шартнома асосида етказиб бериш тизими яратилди.

Амударё тумани мисолида таҳлил қиладиган бўлсак, ҳудудда 2026 йилги ҳосил учун жами 250 та фермер хўжалиги томонидан 300 гектардан ортиқ майдонга картошка уруғи экилган. Бу жараёнда қатъий талаблар асосида танловдан муваффақиятли ўтган 18 та фермер хўжалиги уруғлик картошка етиштириш ҳуқуқини қўлга киритиб, 27 гектар майдонда айнан шу йўналишда деҳқончилик қилмоқда. Ҳозирги кунда туман ишчи гуруҳи томонидан мазкур майдонларда дала мониторинги ўтказилиб, ўсимликнинг нав тозалигини аниқлаш мақсадида апробация кўриклари изчил олиб бориляпти. Инспекция ходимлари ушбу кўрикларнинг сифатли, холис ва ҳаққоний ўтказилишини кунлик назоратга олган.

Соҳадаги назорат ишлари фақатгина дала мониторинги билан чекланмайди. Ин витро лабораторияларида етиштирилган мини-туганаклар ва дала шароитида парваришланаётган юқори авлодли уруғлик картошканинг вегетация давридаги ҳолатини илмий кузатиш, вируслардан холи эканлигини баҳолаш каби йўналишларда ҳам кенг кўламли ишлар қилинмоқда.

Энг асосийси, 2026 йилдан бошлаб республикада ижобий экинбоплик хулосаси олинмаган ва рақамли QR код билан ёрлиқланмаган ҳар қандай маҳаллий ҳамда хорижий уруғлик картошканинг экилишига йўл қўймаслик юзасидан қатъий назорат ўрнатилади. Сифат кўрсаткичларининг амалдаги стандарт талабларига мослиги учун илмий муассасалар ва тадбиркорлар қонунчиликда белгиланган тартибда шахсан жавобгар ҳисобланади. Шу билан бирга, илғор хорижий тажрибаларни кенг жорий этиш мақсадида давлат илмий муассасаларига чет эл корхоналари ҳамда уларнинг лабораториялари билан шартнома асосида ҳамкорлик қилиш ҳуқуқи берилди.

Бир сўз билан айтганда, картошка етиштиришни кўпайтириш ва унинг уруғчилигини янада ривожлантириш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар дастури ижроси Амударё туманида сифатли ташкил қилинмоқда. Ушбу тизимли саъй-ҳаракатлар яқин келажакда дастурхонларимиз тўкинлигини ва бозорларимиздаги нарх-наво барқарорлигини мустаҳкамлаб, халқимиз фаровонлигига хизмат қилиши шубҳасиздир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026