МЕНИНГ ЎҒЛИМ ВАТАН ҲИМОЯЧИСИ
Она учун фарзанининг камолини кўришдан ҳам улуғ бахт бўлмаса керак. Чунки фарзандининг соғлиги, баркамоллигигина оналар кўнглига таскин, хотиржамлик ва бахтиёрлик бахш этади. Мен ўғлим Аббосжоннинг куч-қувватга тўлиб, она Ватан ҳимоясига шай йигит бўлиб улғайганидан ва аскар онаси эканимдан фахрланаман.
Аббосжон болалигадан ҳарбий ҳаётга интилиб ўсди. “Катта бўлсам, албатта, мен мустақил Ўзбекистон аскари бўламан! Ватаним, маҳаллам, оиламиз ва азиз онажонимнинг тинчлигини ҳимоя қиламан!” – дерди доим. Унинг Ватан ҳимоячиси бўлишдек эзгу орзуси ушалиб, 2017 йилнинг февраль ойида ҳарбий хизматга жўнаб кетди. Бир йилдирки, Аббосжон Тошкент вилоятининг Зангиота тумани, “Қуёшли” қўрғонидаги ҳарбий қисмлардан бирида ўз йигитлик бурчини адо этмоқда. У хизмат давомида ҳарбий қисм ва Мудофаа Вазирлигининг Фахрий ёрлиқлари ва миннатдорчилиги билан тақдирланганини эшитиб қалбим фахр-у ифтихорга тўлди.
Яқинда, 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни арафасида Ўзбекистон Pеспубликаси Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Нукус шаҳрида бўлиб ўтган “Аскар оналарини шарафламиз!” деб номланган тадбирда менга Қорақлапоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгаши томонидан “Ташаккурнома” ва қимматбаҳо совғалар тақдим этишди.
Мен ўғлим Аббосжон Мадраҳимовнинг она Ватанга муносиб фарзанд сифатида ўз йигитлик бурчини аъло даражада ўтаётганидан фахрланаман.
Дилфуза Шониёзова, “Янгиобод” маҳалласи.
Фото: ЎзА

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶