17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 22:15
Жамият 👁 2,311

МАНFИТ ВА МАНFИТЛИКЛАР ТАРИХИНИ БИЛАСИЗМИ?

МАНFИТ ВА МАНFИТЛИКЛАР ТАРИХИНИ БИЛАСИЗМИ?

Туркий халқларнинг энг улкан бўғинларидан бири бўлган Манғит қабиласи ва Манғит уруғи, Манғит қалъасининг пайдо бўлиши ва Манғит арна каналининг қазилиши тарихига оид бирмунча ёзма тарихий манбалар мавжуд. Рус тарихчиси А.Ю.Якубовскийнинг ёзишича, “Олис йиллар давомида қабилалар ўртасидаги ўзаро урушлар натижасида фақатгина “Манғит” ва “Қўнғирот” қабилаларигина ўз бутунликларини сақлаб қола олганлар. Улар XII аср давомида Дашти Қипчоққа келиб ўрнашганлар. XIII-XIV асрларда эса Манғитларнинг катта қисми Волга ва Урал дарёлари оралиқларига бориб жойлашадилар. Шу даврларда улар Манғит Ўрдасини ҳам ташкил этишга эришган. Кейинчалик, XV асрда “Катта нўғай” Ўрдаси таркибига кирган ва ХV аср бошларидан ўзбек халқининг тарихида муҳим роль ўйновчи энг йирик жанговар қабилалардан ҳисобланган. 1428-29 йилларда кўчманчи ўзбек қабилаларининг хони ҳам Манғитлардан бўлган, ҳатто, Жанубий-Fарбий Сибирь каби улкан ҳудудларни босиб олган Абдулхайрхоннинг зафарли юришларида қатнашиб, унинг улуғ хон бўлиб кўтарилишида ҳам катта ҳиссаларини қўшганлар. Манғит қабиласининг баъзи уруғлари, дастлаб Ўрта Осиё ҳудудларига, қисман ҳозирги Ўзбекистон ҳудудларига, XVI аср бошларида Хоразмнинг унумдор ерларига кўчиб келишиб, Мовароуннаҳрда қадимдан яшаб келаётган ўтроқ ўзбек қабилаларининг маданий таъсири остида ўтроқ халққа айланганлар”.

Fазал мулкининг султони, улуғ шоир ва атоқли давлат арбоби ҳазрат Алишер Навоий ўзининг “Садди Искандарий” достонида Манғитларга тўхталиб ўтган. Бу – ўтмишдаги аждодларимиз руҳларига, қолаверса, биз манғитликларга нисбатан маънавий шарафдир.

Бундан ташқари, Хоразмда “Оталиқ канали” – Манғит арна қазилмасидан анча илгари, 1660 йилларда, Анушахон даврида (Абул Ғозийхон ўғли) ҳозирги Манғит шаҳрининг атрофларига Хива хонининг махсус рухсати билан Манғит қабиласи уруғларидан 16 та уруғ оилалари билан кўчиб келиб, жойлашганликлари ҳақида тарихий манбаларда сўз юритилади. “Тўқ Манғит”, “Кескич Манғит”, “Тубулға Манғит”, “Бургутли Манғит”, “Эчбуға Манғит”, “Қоракўл Манғит”, “Жавалоқ Манғит”, “Ушоқ Манғит”, “Оғадил Манғит”, “Мартаба Манғит”, “Есабий Манғит”, “Нуримбий Манғит”, “Мусофир Манғит”, “Қайсар Манғит”, “Кўк ўзак Манғит”, “Қоработир Манғит” уруғлари XVII асрнинг ўрталарида ҳозирги Манғит шаҳрига ва унинг атрофларига кўчиб келиб, ўтроқлашиб қолган.

Айнан шу маълумотларни Хоразм тарихчилари Мунис ва Баёнийлар  ҳам ўз асарларида қайд этишган. Кейинчалик Манғитларнинг кўпчилиги шу ерларни Ватан тутиб, қатъий ўрнашиб қолганликлари натижасида Манғит қалъаси вужудга келиб, бу ҳозирги Амударё туманининг маркази бўлган Манғит шаҳри ҳисобланади.

Юқоридаги манбалардан ташқари, атоқли рус шарқшунос олими, академик В.В.Бартольднинг асарларида аниқ кўрсатилишича, Манғит уруғига мансуб аҳоли томонидан 1800 йилларга келиб “Оталиқ канал”и қаздирилгач, унга Манғит арна деб ном берилиб, арна бўйига жойлашган Манғит қалъаси номи эса турли манбаларда аниқ кўзга ташлана бошлайди.

Манғитлик кексаларнинг айтишларига қараганда, шаҳарда 16 та уруғ номига ўн олтита кўча ташкиллаштирилган ва ҳар бир уруғ оилалари алоҳида тартиб-қоида бўйича жойлашганлар. Россиялик тарихчи олим В.В.Григорьев 1850 йилларда сув йўли билан кемада келиб Манғит, Қипчоқ қалъаларида бўлган. Унинг ёзишича, шаҳар Манғит арнанинг чап қирғоғига жойлашган. Дастлабки даврларда Манғит арна каналининг эни 20-30 метрни ташкил этган. Амударёнинг “Тошсоқа”сидан ўтиб, бу ерга савдогарлар кемаларда туз ва турли хилдаги истеъмол моллари келтирганлар. Манғит арна канали қадимда бизнинг ҳудудларимиздан ўтиб, арнанинг 18 км. қисми қардош Туркманистон Республикасининг Қуббатоғ тумани ҳудудларигача оқиб борган.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида Манғитлар XVII-XVIII асрларда асосан икки жойда яшаганликлари тўғрисида ёзма манбаларда маълумотлар бор. Уларнинг дастлабки биринчи гуруҳи ҳозирги “Оқманғит” (Нукус тумани ҳудудида), Шох - Темир - Қўнғирот оралиғида яшаган бўлиб, Амударёнинг Қорабойли деб аталган тармоғи бўйида ҳам Манғит деган қалъа бўлган. Манбаларга кўра, ҳозирги “Оқманғит” посёлкаси ўрнида бўлса, эҳтимол.

Манғит қалъаси фуқаролари Бухоролик Жонмурод иноқ ва Муҳаммад иноқлар билан келишган ҳолда ва биргаликда Хива хони Абулғозий Сонийнинг рухсатлари билан 1797-1799 йилларда “Оталиқ канали”ни қаздиргач, имкон қадар Манғит уруғларининг қолган-қутганларини Хива хонининг энг нуфузли кишиларидан бўлган Жонмурод иноқ, Муҳаммад иноқ ва шунингдек, Одина Муҳаммад иноқларнинг ташаббуслари ҳамда ғайратлари билан Манғит арна ёқасига, серҳосил ерларга кўчириб олиб келганлар. Натижада 1799 йилда Хива хонлигининг энг нуфузли сардорларидан бўлган Одина Муҳаммад томонидан ҳозирги Манғит қалъасининг пойдевори қурилган, деган далиллар ҳам тарихий ёзма манбаларда кўзга ташланади.

Шундай қилиб, Амударё туманининг маркази бўлган ҳозирги Манғит шаҳрининг пайдо бўлганига ва қурилганига 218 йил бўлган, деган ҳаққоний тушунчага эга бўламиз. Бунга Ўзбекистон Фанлар академияси қошидаги Тарих ва археология илмий тадқиқот институтининг профессори, академик Я.F.Ғуломовнинг “Хоразмнинг суғорилиш тарихи” асарида келтириб ўтилган илмий далиллар етарли асос бўла олади.

Манғитлар қадимги йирик туркий қабилаларнинг бири бўлиб, 1923-26 йиллардаги аҳолини рўйхатга олиш маълумотига кўра, Ўзбекистон ҳудудида яшовчи Манғитларнинг умумий сони 130000 дан кўпроқни ташкил этган. Ҳозирги кунга келиб уларнинг сони бир неча баравар ўсган.

1926 йилда Ўзбекистон ССРнинг Хоразм вилояти ҳудудида Манғит тумани ташкил этилиб, Манғит қалъаси унинг маркази этиб белгиланган. 1957 йил 18 декабридан Қорақалпоғистон АССРнинг Қипчоқ ва Ўзбекистон ССРнинг Хоразм вилоятига қарашли бўлган Манғит туманлари бирлаштирилиб, Қорақалпоғистон АССР таркибидаги Амударё тумани ташкил этилди ва унинг маркази Манғит шаҳри қилиб белгиланди.

Қодирберган ЖУМАМУРОТОВ, тарихчи.

(Фото - shosh.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026