15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 18:32
Жамият 👁 1,692

«МУШУГИМ ЙЎҚОЛИБ ҚОЛДИ, ТОПИШГА ЁРДАМ БЕРИНГ!» ёхуд Президент қабулхоналари эрмакми?

«МУШУГИМ ЙЎҚОЛИБ ҚОЛДИ, ТОПИШГА ЁРДАМ БЕРИНГ!» ёхуд Президент қабулхоналари эрмакми?

ҲАЁТ БАРҲАЁТЛИК УЧУН КУРАШДИР

Ҳа, инсон дунёга келиб, эс-ҳушини танигандан сўнг эл-юрт учун манфаат етказишга, ўз интилишлари билан ҳаётда ўз ўрнини топишга ҳаракат қилади. Одамзотнинг қилган эзгу амаллари, наинки, тириклигида, ҳаттоки, вафотидан сўнг ҳам эътироф этилаверади, қадрланаверади. Демакки, ҳар биримиз бу дунёда ўз-ўзимиздан авлодларимизга хотира қолдириб кетамиз. Унинг қанчалик  ёрқин ва эъзозли бўлиши умримиз давомида қилган саъй-ҳаракатларимизга боғлиқ.

Халқимга бир нафим тегмаган кунни

Умрим ҳисобига қўша олмайман, – дея ёзган эди  Масъуд Саъд Салмон.

Ҳа, бизнинг замондошларимиз орасида ҳам ўз меҳнат фаолияти билан барҳаётликка тамал бўлгулик эзгу ишларни амалга ошираётган, умумманфаати учун фидойилик қилаётганлар жуда кўпчиликни ташкил этади. Узоққа бормай, туманимизнинг икки-уч йил олдинги ҳолати билан бугунги қиёфасини бир солиштириб кўрсангиз, ер билан осмонча фарқни – ўзгариш, янгиланиш, бунёдкорликларни кўрасиз. Агар турмуш тарзимизни солиштириб баҳолайдиган бўлсак, дориломон замонда яшаётганимизга сидқидилдан иқрор бўласиз.

Шундай саодатли кунларни бизга муяссар қилгани учун Яратганга ҳамду санолар айтиб, шукр қилмоқ, бардавом қилмоғини сўраб илтижолар қилмоқ ҳар биримиз учун ҳам фарз, ҳам қарздир. Чунки инсон ҳақиқий бахтни шукроналик билан яшашда, эл-юртга астойдил хизмат қилишда топади.

"ПОРТАЛГА ЁЗАМАН!.. ПОРТАЛ НИМА ЎЗИ?”

Ҳеч қаерда ишламайдиган, болалари нафақасига ва аёлининг эртадан кечгача бозорда бировнинг картошкасини, бировнинг пиёзини кўтара олиб, майдалаб сотганидан қоладиган пулга оиласи тирикчилиги ўтиб турган М. исмли шахс хонадонининг эшигини "Амударётумангаз” филиали назоратчилари қоқишди. Эринибгина телевизор олдидан зўрға узилиб, уларнинг чақириғига кўра бир-бир одимлаб, оҳиста келаётган барваста эркак уларга еб қўйгудай ўқрайиб, зарда билан:

– Ҳа, нима гап? – деб сўради.

– Хонадонингиздаги табиий газ ҳисоблагичини кўрмоқчи эдик. Илтимос, дафтарчангизни, ҳисоблагични кўриш учун бирор стулми, берсангиз, – дейишди назоратчилар.

– Нимасини кўрасизлар? – яна жеркиди хонадон соҳиби.

– Биздаги маълумотга кўра анча қарздорсиз. Ҳисоб-китоб қилиб кўрайлик. Қарзингизни узинг, илтимос, мана терминал, пластик картадан ўтказсангиз ҳам бўлади тўловингизни.

У сал бўш келсам, назоратчилар қарзингни тўла, деб қисталанг қилишади деб ўйлади-да, асабий қиёфага кирди.

– Ҳеч қаерда ишламасам, иш топилмаса, пластик карта нима қилсин менда? Бир сўм ҳам пулим йўқ, ҳеч қандай қарз ҳам тўлай олмайман. Қани, кўзимдан қорангизни ўчиринг!

– Ундай бўлса, хонадонингизни тармоқдан ажратиб қўйишга мажбур бўламиз.

Назоратчилар гапини тугатар-тугатмас хонадон соҳиби уларнинг устига бостириб кела бошлади:

– Қани, қўлингда бўлса, ўчир газингни, қани, ўчириб кўр! Бир ёшга тўлмаган гўдак бор уйнинг газини тармоқдан ажратиб қўйишга ким ҳуқуқ берди сизларга? Қараб туринглар, порталга ёзиб, расвонгизни чиқармасам...

Президент аҳолининг дардини тингланг, ёрдам беринг, деб турганида сизлар учта ёш боласи бор уйни табиий газ тармоғидан ажратиб қўяман, деб мени қўрқитмоқчи бўляпсизларми? Кўрсатиб қўяман...

Назоратчилар кетиб бўлишганидан кейин ҳам ўзини босолмай, бундай "ноҳақлик”ни ҳазм қилолмай, анчагача уларнинг изидан мағзава ағдарган эркак даъфатан эсига келган саволнинг ечимини тополмай, анча ўйланди, кейин бешинчи синфда ўқийдиган ўғлидан сўради:

– Одамлар "портал, портал”, дейди, порталга ёзаман, десанг, чўчийди, портал нима ўзи?

Ўғил елка қисди. Отаси порталнинг нима эканлигини билмаганда... ўғилга йўл бўлсин!

Бундан саккиз ойча муқаддам бўлиб ўтган воқеани у анчагача мақтаниб айтиб юрди-ю, бироқ портал нима эканлигини бошқалардан сўраб, ўз обрўсини тўккиси келмай, тилини тийди.

Манғит шаҳри маҳаллаларидан бирида девор-дармиён қўшни яшаб келаётган тенгдош иккала аёл ва эркак йиллар давомидаги ўзаро низо-жанжалларини оқилона ҳал этиш, ҳаёт аччиқ-чучугини, завқини бирга тотиш, бир-бирига суянчиқ бўлиб яшаш ўрнига бир-бирига «порталга ёзаман», дея пўписа қилишди. Шундай ҳам қилди, ўткирроқ бири. Гўёки, унинг оиласини сиғиштирмаётганини, болалари кўчага чиқса, қўшнисининг болалари уриб, ҳақорат қилиб хўрлашаётганини, қўшниси молларини уларнинг ўтирадиган ёзги супасига атай яқин боғлаб қўйганини, хуллас, қаттиқ жабр кўраётганини, натижада жонидан тўйиб кетганини, ўз жонига қасд қилишга фарзандларини кўзи қиймаётганигача...

Бу ҳолатларни кузатган кишининг хаёлига беихтиёр ҳазрат мир Алишер Навоий бобомизнинг:

Оғзига келганни демак – нодоннинг иши,

Олдига қўйганни емак – ҳайвоннинг иши, – деган ҳикматли сўзлари келади.

Бугунги кундалик ҳаётимизда кўпчилик одамларнинг ўзаро муносабатдаги арзимаган келишмовчиликларда ҳам бир-бирига "порталга ёзаман”, дея пўписа қилишлари худди кўчада ўйнаб юрган болаларнинг бир-бири билан жанжаллашиб қолишганида "дадамга айтаман, онамга айтиб бераман”, дея пўписа қилишларига ўхшайди, ниятлари бири-биридан устун бўлиш, холос.

ОРТИМИЗДА ТОҒДАЙ СУЯНЧИҚ

Мамлакатимиз Биринчи Президенти, мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси И.Каримов вафотидан сўнг, Бош Вазир Ш.Мирзиёев Президентлик вазифасини вақтинча адо этиб турган вақтларида аҳолининг энг долзарб муаммоларини ҳал этиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви, хўжалик бошқаруви органлари, барча даражадаги ҳокимиятлар билан фуқаролар ўртасидаги ҳамкорликни яхшилаш мақсадида Бош Вазир Виртуал қабулхонасини ишга туширган эди. Виртуал қабулхонага қисқа муддатда тадбиркорлик субъектларининг ривожланишига халақит бераётган тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш, қонунчиликка зид бўлган идоравий қарорларни бекор қилиш, соғлиқни сақлаш, банк кредитларидан эркин фойдаланиш, уй-жой-коммунал ва йўл-транспорт хизматлари сифатини яхшилаш масалалари, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларининг фаолияти юзасидан кўплаб мурожаат келиб тушганлигини инобатга олиб, 2016 йилнинг 28 декабрида Юртбошимиз яна бир муҳим ҳужжатга имзо чекдилар: "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” Фармон қабул қилинди. Юқорида қайд қилинган виртуал қабулхона фаолияти давлат органларининг мурожаатлар билан боғлиқ ишни ташкил этишда, уларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатларига, расмиятчилик, бюрократизм ва сансалорлик ҳолатларига доир қатор камчиликлар борлигини кўрсатганлиги боис, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш мақсадида Фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ишлар бошқармасининг фуқаролар қабулхонаси негизида Президент Халқ қабулхонаси, ҳар бир вилоят, туман, шаҳарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ташкил этилди. Уларнинг зиммасига аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга қаратилган кўплаб масъулиятли вазифалар юкланди.

Бугунги кунда ҳар бир вилоят ва туманлардаги бундай Халқ қабулхоналари "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган тамойилга амал қилган ҳолда фаолият  юритмоқда. Бироқ бу давлатимиз раҳбари халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш имконини яратган Халқ қабулхоналари, Президент Виртуал қабулхонаси бўлар-бўлмас гапларни ташийверадиган, ҳар кимнинг ўзи ҳал этиши мумкин бўлган масалалар билан ҳам эшигини қоқаверадиган маскан эмас.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, давлат раҳбари, давлат идоралари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилувчи Президент Виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналари Ўзбекистондан бошқа ҳеч бир мамлакатда йўқ. Ҳар бир мурожаатнинг назоратга олиниши эса яна ҳам аҳамиятлидир.

Одатда олдинлари бирор корхона, идорага ишимиз тушса, энг аввал таниш қидирардик, илтимосимизни танишимиз орқали айтсак, ишимиз осонроқ ва тезроқ битарди, унгаям кафолат йўқ эди. Узоққа бормай, бир мисол айтай: Манғит шаҳрининг "Олмазор” маҳалласида истиқомат қилувчи Ҳ.С. "Агробанк” туман филиалига истеъмол кредити учун 2014-2015 йиллар мобайнида икки  марта ариза (бир олам ҳужжатлар билан) берган. «Тезда ҳал қиламиз», деган ваъдага ишонган фуқаро аввал кунда, кейин ҳафтада банкка қатнайвериб, безор бўлганидан охири умидини узиб, хабарлашмай ҳам қўйган. Бунингдек мисолларни ҳаётимизда ҳар қадамда учратишимиз мумкин эди.

Шукрки, муҳтарам Юртбошимиз бизга имкон эшикларини кенг очдилар, дардимизга қулоқ тутиб, ташвишимизни ҳал этишга кўмаклашадиган   Виртуал қабулхона, Халқ қабулхоналари самарали фаолият юритмоқда.

2017 йилнинг 21 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига бир миллионинчи мурожаат рўйхатга олинди.

Уларнинг айримларига амалий ёрдамлар кўрсатилган, айримлари қуйи даражадаги  ижрочилар томонидан кўриб чиқилмоқда. Хуллас, ҳеч бири эътибордан четда қолмаяпти. Фуқароларимиз шу рақамнинг ўзиданоқ Виртуал қабулхона ходимларининг иши ниҳоятда тиғиз ва масъулиятли  эканлигини англашлари қийин эмас.

Демоқчиманки, портал "Мушугим йўқолиб қолди, топишга ёрдам беринг”, "Маҳалла оиламга моддий ёрдам пули бермаяпти” ёхуд "Қўшним мени ҳурмат қилмаяпти” қабилида бировга тазйиқ ўтказишга ё таҳдид қилиш учун хизмат қилувчи восита эмаслигини англашлари, ҳали айтганимдай, ҳеч бир мамлакатда йўқ имкониятни бизга яратиб берган муҳтарам Юртбошимиз ғамхўрлигининг қадрига етишлари, ақл ва фаросат билан ўз турмушларини ўзлари оқилона тўғри йўлга солишлари лозимдир.

Азизлар! Бугун бутун дунё аҳли ҳавас ва ҳайрат билан қараётган Ўзбекистон дея аталмиш жаннатмакон гўшамизда ота-боболаримиз асрлар давомида аҳил, дўст-биродар бўлиб яшаб келишган. Оёғимиз остидаги шу муқаддас тупроқ не бир талотўпларнинг, эрк ва озодлик учун олиб борилган курашларнинг гувоҳидир.

Яратганга беадад шукроналар бўлсинки, бугун бу заминда  ҳур ва фаровон яшамоқ бахти бизга насиб этди. Ҳаёт қийинчиликларига учраганларга беминнат меҳр қўлини чўзиб турувчи, эзгулик йўлидаги ҳар қандай интилишларни қўллаб-қувватлайдиган Юртбошимиз бор, кекса-ю ёшни ўз муҳофазасига олиб, фуқароларнинг тўлақонли турмуш кечиришини, меҳнат қилишини, қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи давлатимиз бор.

Шулар ҳақида ўйлаганимизда, юқоридаги каби бемаъни илтимос ва истаклар билан Президент Виртуал қабулхонасига  мурожаат қилаётганларга ғамхўрликка нонкўрлик қилманг, дегимиз келади. Аксинча, аждодларимиз ҳоки ётган юртимизни янада равнақ топтиришга ҳиссамизни қўшиш – ҳар биримизнинг бурчимиз эканлигини унутмайлик!

Ойгул РАЖАБОВА.

(Фото - http://qalampir.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019