17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 17:48
Жамият 👁 2,287

ЯШАШ УЧУН ҚУЛАЙ МУҲИТ ЯРАТИШ ЙЎЛИДА

Юртимиз ҳақида гапирганимизда, албатта, жаннатмакон деган сўзни қўшиб айтгимиз келаверади. Бу – аввало кўз очиб кўрган, киндик қонимиз томган ота маконимизга меҳримизнинг ифодаси, қолаверса, Ўзбекистон табиатининг бетакрорлиги, йилнинг тўрт фаслида ҳам қуёш нур сочиб, кўнгилларни равшан этиб туриши, она заминимиз саховати билан бошқа юртлардан ажралиб туришига ишорадир.

Чор-атрофимизни ўраб турган оламнинг мусаффолиги, гўзаллигини  сақлаш, фуқаролар учун қулай яшаш шароитлари яратиш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ҳудудларнинг тоза, орасталигини янада яхшилаш, экологик муаммоларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 21 апрелда қабул қилган "2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган "Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси юртимиз экология ва санитария ҳолатини янада яхшилашда, шаҳар ва қишлоқларимизнинг  обод ва кўркам, файзли бўлишида муҳим аҳамиятга эга.

Қарорга мувофиқ, корхонанинг туманимизда ҳам филиали ташкил этилди ва фаолиятини бошлаб юборди.

"Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонасининг туманимиздаги филиали бошлиғи Икром Каримов билан учрашиб, ундан амалга оширилаётган ишлар хусусида гапириб беришини илтимос қилдик.

– "Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси ташкил этилиб, ҳар бир шаҳар, туманларда унинг филиаллари фаолияти  йўлга қўйилгани мамлакатимиз фуқаролари соғлигини сақлашга, экологик маданиятини ошириш, атроф-муҳит муҳофазасини таъминлашга қаратилгандир.

Қарорга мувофиқ, филиалимизнинг банкда ҳисоб рақами очилиб, Низоми ишлаб чиқилди. Ободонлаштириш бошқармасидаги шу йўналишда фаолият олиб бораётган ишчилар ва техникалар янги корхонага ўтказилди. Ободонлаштириш бошқармаси фақат туман марказидаги кўчалардан ҳафтасига 2 марта чиқинди ташиган бўлса, корхонамиз эндиликда туман аҳолисининг 70 фоизидан зиёди истиқомат қиладиган қишлоқларни ҳам қамраб олмоқда.

Туман Ободонлаштириш бошқармасининг чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича ҳудуддаги хўжалик субъектлари билан шартнома асосида олиб борган ишлари талаб даражасида эмасди. Чунки чиқиндиларни тўплаш, ташиб кетиш, зарарсизлантириш ва йўқотиш учун куч, маблағ етишмасди.

Эндиликда Президентимизнинг юқорида таъкидланган Қарори асосида ташкил этилган филиалимизда туманимиз ҳудудини тоза ҳудудга айлантириш учун зарур шароитлар яратилмоқда. Махсус техника ва контейнерлар билан таъминлаш, полигонлар ҳамда махсус автогаражлар қуриш учун маблағлар ажратилмоқда, корхона, ташкилотлар ва жисмоний шахслар билан маиший чиқиндиларни йиғиш ва ташиб кетиш хизмати бўйича шартномалар тузилмоқда.

Шу кунгача филиалимиз томонидан 66 та юридик ташкилотлар ва 3452 нафар  жисмоний шахслар билан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизмати кўрсатиш бўйича шартномалар туздик ва шу асосда фаолият олиб бораяпмиз.

Мақсадимиз ўзимиз истиқомат қиладиган ҳудудимизнинг тоза, орасталигига эришиш, соғлом  яшаш учун зарур муҳит яратишдир.

Суҳбатдош Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026