12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:25
Адабиёт 👁 2,590

АЗОБ-УҚУБАТ... ВА ЁРУҒЛИК

АЗОБ-УҚУБАТ... ВА ЁРУҒЛИК

(Тарихий, ҳужжатли ҳикоя)

Қиличбой арнанинг чап қирғоқ тарафи кенг яйлов эди. Қутлимурод ҳар куни отаси билан ана шу ерларда отлари, туя ва қўйларини ёйиб боқар, ўзи тенги  болалар билан ҳар хил ўйинлар ўйнаб, завқланарди. У бугун ҳам оқ ёлли саман отига миниб, қўйларини яйловга ҳайдади. Қўй-қўзиларини ўтлоққа ёйиб, ҳар куни дўстлари билан бирга соясида ҳордиқ чиқариб, китоб ўқиб ўтиришадиган қорамон дарахти томон йўналди. Шу дам орқасидан кимдир чақиргандай бўлди. Қутлимурод илкис орқасига бурилди. Бурилди-ю, турган жойида тошдай қотди. Дала йўлини чангитиб келаётган икки нафар отлиқ, отлиқлар олдида чангга беланган, деярли югуриб келаётганидан ҳарсиллаб қолган отасини кўрди.

– Ҳа, бойнинг боласи, нега анқайиб қолдинг! – отлиқлардан бири, ҳамқишлоғи Собир шўро (у шўро идорасида ишларди) менсимай ўшқирди. Унга муносиб жавоб қайтаришга шайланган Қутлимуроддан олдин ҳамон ҳарсиллаб нафас олаётган отаси Дўстмурод ота:

– Қутлимурод, болам, қўйларингни, отларингни бирма-бир санаб, ҳайдаб кел, - деди йиғлагудай бўлиб.

Нималар юз бераётганига ақли етмай турган Қутлимурод ота буйруғига қарши гап айтмади-ю, "Нега?” дегандай ҳайрон бўлиб туриб қолди.

– Ҳов, гаранг! Сенга отанг сурувни ҳайдаб кел, бирма-бир сана, дедими? Нимага анқаясан? – Ўшқирди иккинчи отлиқ.

– Қўйларимиз билан сенинг нима ишинг бор! – Бу Қутлимуроднинг ўзидан икки ёш катта акаси Нурмуроднинг овози эди.

Отасининг олдига чиқиб, қулочини кериб турган Нурмуродга кўзи тушган Қутлимурод дадиллашди.

– Қўй-қўзи, отлар, туялар бизники, уларни сенинг ерингда боқаётганим йўқ, санамайман ҳам, ҳайдаб ҳам келмайман! – деди отлиқларга тик боқиб.

– Санамайсанми? Ҳайдаб келмайсанми? – Отдан тушиб, қўлидаги қамчисини ўйнатиб, ўзига яқинлашаётган Собир шўро бирданига жазава билан Қутлимуродни савалай кетди. – Мана, сенга! Мана, бойнинг боласи...

Собир шўро уни аёвсиз савалади, орага тушган отаси билан акаси ҳам анчагина қамчи зарбини тотишди.оғриқдан инграб, тупроққа беланиб ётган Қутлимурод ҳушидан кетди. У кўзини очганида онаси унинг тепасида йиғлаб ўтирар, ўзидан кичик укалари бурчакка тиқилганларича бир-бирларига суянишиб, ухлаб қолишганди.

– Отам билан акам.., – деди зўрға Қутлимурод тилга кириб.

– Худога шукур болам-ей, кўзингни очдинг, худога шукур, – онаси уни елпий бошлади. – Отанг билан акангни шўро идорасига олиб кетишди, мол-ҳолларимизнинг ҳисобини олишаркан.

Қутлимурод "нега?” демади. Бўлаётган ишларга ақли етмай, узоқ ётди. Моматалоқ бўлиб кетган юз-кўзи, бадани туз сепгандай ачишар, оғриқ азобидан иссиғи кўтарилиб, гоҳ ҳуш, гоҳ беҳуш бўларди.

***

Ўшанда 1937 йилнинг ёзи эди. Собир шўро томонидан аёвсиз калтакланган Қутлимурод шу кундан бошлаб яйловга чиқмади. Дўстмурод отанинг  қўрасидан 13 та туя, 40 қорамол, 14 от ва 2200 та қўй-қўзи, уларга қўшимча от арава, чиғир, гилам-палос ва кигизлар ҳам хатланиб, Қиличбой қишлоғида тузилган Сталин номли колхоз ҳисобига ўтказилди.

– Жонимиз омон бўлса, мол-ҳол топилади, – деди отаси – Жанжаллашиб, ҳақиқат талашиб ҳеч нарсага эриша олмайсизлар, колхозга кириб ишлаймиз...

Отаси билан акасининг ёнида Қутлимурод ҳам колхозга аъзо бўлди. Эртадан кечгача далада, қазувда ишлаб, ҳориб-толиб уйларига қайтишарди ота-болалар. Шундай кунларнинг бирида уйлари остонасида ҳарбий кийимдаги уч киши пайдо бўлди.

– Сиз қамоққа олиндингиз!

Эшикни очган Дўстмурод ота сабабини сураштиргунча бўлмай, қўлларига кишан уришди. Ичкаридан отилиб чиқиб, келувчилар билан ҳақиқат талашган Нурмуроднинг ҳам бошига отанинг куни тушди, кишанбанд қилинган ота-бола ортида изиллаб йиғлашаётган бир этак укалари ва онаси билан Қутлимурод қолди...

Орадан бир ой ўтди ҳамки, тақдирларига "халқ душмани” деган тамға босилиб, Хоразм вилояти Гурлан туманидаги қамоқхонага ташланган ота-бола ўз айбларини билолмай гаранг.

– Ахир ҳамма мол-мулкимизни колхозга топширган эдик-ку?! - Дўстмурод ота ўзига-ўзи савол беради-ю, жавобини тополмайди.

– Ота, нега бизни "халқ душмани” дейишаётир?

Нурмуроднинг бу саволи қамоқхона деворларидан нарига ўтмайди.

Эри билан ўғлининг бегуноҳлигини исботлай олмай, дили хуфтон бўлган ожиза аёл йўлдан, эшикдан кўзини узмайди. Бунга чидай олмаган Қутлимурод йўлга тушди. Гурландаги қамоқхона нозирига учрашди. Нозир у билан гаплашгиси келмай, қўрслик билан қўлига бир парча қоғоз тутқазди. Қоғозда шундай сўзлар ёзилганди. "Қиличбойлик, "халқ душмани”, Дўстмуродбой Матниёзов ва унинг исёнкор ўғли Нурмурод 1937 йил ... санасида отувга ҳукм этилди ва  ҳукм ижро қилинди...”

Қутлимуод қон йиғлади. Жигарбандлари кўмилган қабристонни минг азобда аниқлади. Гурланлик ёр-дўстлари кўмагида отаси билан акаси кўмилган қабрларни ковлаб, маййитларни Қиличбойдаги "Бўз” қабристонига олиб бориб дафн этди...

***

Сағир қолган укалари, юраги зардобга тўлган онаизорини олиб ўзи туғилиб ўсган қишлоғини тарк этганида Қутлимурод 16 ёшда эди. Унинг саргардон ҳаётига, чеккан азоб-уқубатларига гувоҳ ер-у осмон йиғлади ўшанда. Оч-яланғоч, бор бисотидан, киндик қони томган ота маконидан бир умрга айрилган Қутлимурод 70 йилдан зиёд ҳақиқат излади. Юрагини эзиб ётган "Нега?” деган савол залворини кўтариб яшади. Унинг дардларига истиқлол малҳам бўлди. Эл-юртга фидойи хизмат қилган, Қиличбой заминининг гуллаб-яшнаши учун бутун куч-қудратини, мол-у мулкини тиккан тадбиркор отаси Дўстмурод Матниёзов ва Нурмурод акасининг бегуноҳ, ватанпарвар инсон эканликларини Мустақил давлатимиз тан олди.

– Энди ўлсам, армоним йўқ, – деди Қиличбойдан анча олисда, Амударё элининг "Шоир қозоқ” овулида яшаб, овул аҳлининг фахрига айланган кекса пахтакор Қутлимурод бобо (Қутим Дўсимбетов) фарзандларига. – Шу юртга, мустақил Ватанимизга хизмат қилишдан ҳеч қачон чарчаманглар. Бундай кунларни кўрмоқ учун мен 70 йилдан зиёд йўл юрдим, азоб-уқубат чекдим. Истиқлолнинг, озодликнинг, Ҳақиқат яловининг қадрини билиб яшанглар.

Қутлимурод бобо вафотидан олдин фарзандларига сўнгги сўзини айтди:

– Ҳар куни қуёшга салом беринглар, бу Ватаннинг қуёши энди  ҳеч қачон ботмайди...

Робия ЙЎЛДОШЕВА, журналист.

(Фото - http://ijod.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026