ҚУТЛУҒ САФАР ОЛДИДАГИ ЎЙЛАР
Мен туман Тиббиёт бирлашмасида 22 йил кичик ҳамшира бўлиб ишлаб, нафақага чиққанман. 70 ёшдан ошиб кетган бўлсам ҳам газета-журнал ўқиб, телевизор томоша қилиб, юртимизда, дунёда бўлаётган воқеа-ҳодисалардан хабардор бўлиб тураман. Дунёнинг турли ҳудудларидаги одамларнинг ҳаёт тарзини кўриб, юртимиздаги тинчлик, осойишталик ва фаровонликка чексиз шукроналар айтаман.
Мен фарзандларимни ҳам она, ҳам ота бўлиб оёққа турғаздим. Уйли-жойли бўлишди. Ҳозир невараларим ҳам камолга етиб қолди. Бир она сифатида уларнинг келажагидан хотиржам бўлиш ҳам нақадар улкан бахт мен учун.
Юртимизнинг барча фуқароларини ана шундай дориломон кунларга етказган Яратганга ҳамду санолар бўлсин!
Мустақиллик йилларида халқимиз ўз инон-ихтиёрига эга бўлди. Неча йиллар таъқиқлаб келинган муқаддас ислом динимиз ўзимизга қайтди, хотиржам тоат-ибодатимизни амалга оширадиган бўлдик.
Шунингдек, мусулмонларнинг муқаддас ҳаж сафарига боришлари учун шарт-шароитлар яратилди.
Жорий йил биргина бизнинг туманимизнинг ўзидан 22 нафар фуқаро ана шу мақсадда кўнгилларида шукроналик билан ҳаж сафарига йўлга отланмоқда. Менга ҳам ана шундай улуғ бахт насиб этди. Йўлга отланар эканман, бизга бунинг учун шунчалик қулай шароитларни яратиб берган, ҳатто сафар харажатларининг маълум қисмини ўз зиммасига олган давлатимиздан, Юртбошимиз Ш.Мирзиёевдан, туманимиз ҳокими С.Йўлдашевдан чексиз миннатдорлигимни газета орқали изҳор қилгим келди.
Ва барча юртдошларимизни бизни ана шундай бебаҳо бахтга мушарраф этган мустақиллигимизнинг 26 йиллиги билан қизғин қутлайман. Барчага омонлик, узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилайман. Илоҳим, шу жаннатмакон юртимизга кўз тегмасин!
Ўғилжон ЎРОЗОВА,
"Чордара” маҳалласида яшовчи фуқаро.
(Фото - http://islom.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶