Тенгдошларга гапим бор
ЯХШИЛИК ВА ЁМОНЛИК
Ёз келди. Ўриклар, олмалар ғарқ пишди. Ям-яшил дарахтларда қушлар чуғур-чуғури боғимизга янада ўзгача кўркамлик ва файз бахш этди. Шундай ёз кунларининг бирида бўлган воқеа ҳеч эсимдан чиқмайди. Йўлда синфдош дугоналарим билан кутубхонадан қайтаётган эдик. Бизлар йўлда ким ўзарга югурдик. Мен олдинга чиқиб олдим. Шунда бир синфдош дугонам:
– Сен нега мендан олдинга чиқдинг, – деб мени итариб юборди. Мен ерга юзтубан йиқилдим. Бурним, лабларим қонаб, бир аҳволда уйга келдим.
Онам мени кўриб қўрқиб кетдилар. Мен йиғлаб юбордим. Онам мени юпатдилар ва юз-қўлларимни ювдилар.
Лекин мен ҳам, онам ҳам дугонамга ҳеч нарса демадик. Кўп ўтмай уни қовоқ ари чақиб олиб, касалхонага тушиб қолди. Бундан хулоса қилдимки, демак, ҳар ким ёмонлик қилса, ўзига қайтар экан.
Мен ҳаммага яхшилик қилгим келади. Менинг шиорим: "Ақлли қиз бўлиб, мактабда "аъло” баҳога ўқиш ва ёмонликдан йироқ бўлиш”.
Тенгдошларимни ҳам доимо яхшилик ва эзгулик шиори билан яшашга чақираман.
Мафтуна РАҲИМБОЕВА, 13-сонли мактабнинг 5-синф ўқувчиси.
(Фото: ЎзА)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶