15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 16:01
Жамият 👁 1,466

ЮРТИМ, ИСТИҚЛОЛИНГ МАНГУ БЎЛСИН!

ЮРТИМ, ИСТИҚЛОЛИНГ МАНГУ БЎЛСИН!

Ўтаётган ҳар бир кунимиз бизни мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллиги нишонланадиган қутлуғ санага яқинлаштирмоқда. Байрам олдидан ҳар бир юртдошимиз кўнглида бугунгидай дориломон кунларга шукроналик жўш ураётгани, яқин ўтмишимиз ва бугунимизнинг фарқи, истиқлолнинг маъно-мазмуни ва моҳияти ҳақидаги фикрлар кечаётгани шубҳасиз.

Кеча ва бугун... Уларнинг орасидаги фарқ шу қадар улкан ва катта. Биргина  воқеани айтай: 1987 йилнинг кўклами эди ўшанда. Туманимиз матбуоти асосчиларидан бири, таниқли журналист ва ижодкор, Иккинчи жаҳон уруши фахрийси, беназир устозимиз Собир Юсупов вафот этди. Ёши улуғ бўлса-да, ҳатто ёшларга ҳам йўл берадиган камтарин, босиқ ва меҳрибон устозимизнинг жанозасидамиз. Тумонат одам. Ҳовлиси атрофига одам сиғмайди, эркаклар кўчада анча жойгача ёйилиб турибди.

Белгиланган вақт бўлиб қолди. Бироқ  негадир марҳумни қабристонга олиб кетишмасди. Ҳамма ҳайрон. Оломон орасида пичир-пичир бошланди. Отамиздай азиз бўлиб қолган одамнинг вафотидан бутун жамоамиз қайғуда, гап-сўзларга парвосиз ўтирган бўлсак-да, тешик қулоқ эшитавераркан, туман раҳбариятидан келганлар марҳумни жанозасиз, митинг ўтказиб, сўнгги йўлга кузатмоқчи эканини англадик.

Шу дақиқаларда ҳатто менинг ҳам юрагим тўхтаб қолаётгандек бўлди. Шундай ҳокисор, камтарин ва бебаҳо бир ижодкорнинг сўнгги йўлга шу тарзда кузатилиши жуда даҳшат эди...

Яратганга беадад шукроналар бўлсинки, собиқ тузум ислом динимизни, миллий урф-одатларимизни қанчалик қаттиқ таъқиқламасин, барибир халқни эътиқодидан қайтара олмади. Қайтара олмаганининг бир далили шуки, элат кексалари шундай табаррук инсонни жанозасиз кўммаймиз, деб раҳбарларга қатъий қарши чиқиб, митинг ўтказиш учун тайёрланган майдончага бормаймиз, деб туриб олишибди. Нуроний, табаррук отахонларнинг журъатидан, одамгарчилигидан ўргилай, раҳбарлар кўпчилик оломонга бас кела олмаслигини сезганми, ҳарқалай маййитга жаноза ўқилишига, бироқ бу ишни ҳовли ичкарида қилишга изн беришибди. Шундай бўлди ҳам.

Бундай воқеалар кейинчалик ҳам авж олган эди.

Шулар ҳақида ўйлар эканман, хўш, тирикларнинг қадр-қиммати, инсонлиги қай даражада қадрланар эди, деган ўй хаёлимга келади. Кўз ўнгимда ҳали болаликдан ўтиб улгурмай, 5-синф ўқувчиси эканимиздан-оқ, уч-тўрт ойлаб далада дийдираб (ахир у вақтларда уст-бошимиз ҳам юпун эди-да) пахта, кўсак терганларимиз, ёзнинг жазирамасида ғўзаларни ўтоқ қилганларимиз жонланади.

Мен-ку мустабид тузумнинг охирги ўттиз йилча даврига гувоҳман. Кўпни кўрган кексаларнинг хотираларини  тингласангиз, гоҳ ишонасиз, гоҳ кўнглингизга "наҳотки”, деган савол келади.

Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, узоқ йиллар туманда шу соҳага раҳбарлик қилган бир фидойи инсон, меҳнат фахрийси Гулмирза Нурматов ҳикояси:

– 1966 йил маданият техникумини тугатиб, аввал "Учқун” ансамблида, кейин 1968 йилда очилган, туманимиздаги собиқ Стрелков номли мактаб биносида фаолият юритаётган Болалар мусиқа ва санъат мактабида ишладим. Биз учун биргина хона ажратилган, унда бор-йўғи тўрт киши ишлар эдик. Шароит шундай бўлишига қарамай, санъатга қизиқувчи ёшлар кўп, қўлимиздан келганича ишлайверардик.

Шундай кунларнинг бирида иттифоқ Олий Кенгашига сайлов ўтказиладиган бўлди. Бизнинг туманимиздан кўрсатилган номзоднинг сайловолди учрашувида йиғилишни бошқараётган республика раҳбарияти вакили "номзодга кимда, қандай савол, таклифлар бор?”, деб сўради. Мен ёшлигимга бориб, бу гапни чин деб ўйлаб, ўртага чиқдим-да, ўзимизнинг қандай шароитда ишлаётганимизни айтиб, иқтидорли болалар кўп, уларга эътибор бериш, мусиқа мактаби учун махсус бино қуриш керак, дедим жўшиб. Номзод эътибор қаратишга ваъда берди. Энг қизиғи йиғилиш тугаганидан сўнг бошланди. Аввал райком, райисполком, комсомол комитети навбатма-навбат чақириб, сен кимсан, мусиқага қизиқувчи болалар билан нима ишинг бор, туман болаларини  қайғурадиган биз турибмиз-ку, сенга нима, деб роса азоб беришди, тилингни тийиб юрмасанг... дея пўписа ҳам қилишди.

Депутатликка номзодга таклиф айтиб, менинг раҳбарларга таланганим қолди, холос, ҳеч нарса ўзгаргани йўқ.

Кўнглимда бир оғриқ билан  таниқли маданият ходимидан эшитганларимни қоғозга туширар эканман, хаёлимга келган "бугунг-чи, бугун инсон қадри қай даражада?” деган саволнинг ўзидан кўнглим ёришиб кетди.

Ҳа, азиз замондош! Бугун бирон бир таклиф ё савол билан мурожаат қилсак, ҳеч бир кимса бизга танбеҳ бермайди. Аксинча, кўнглимизда нима гаплар борлигини билиш учун, турмушимизни янада обод ва фаровон қилмоқ учун эшикма-эшик юрт бошчилари, ҳатто Муҳтарам Юртбошимизнинг ўзлари ҳам халқ билан мулоқот қилмоқдалар, халқнинг муаммоларини тинглаб, ечимига амалий ёрдам бермоқдалар, турмушидан рози қилмоқдалар.

Айниқса, ёшларни иш билан таъминлаш, ҳар бир оиланинг фаровон яшаши, болалардан тортиб, ёши улуғ нуронийларнинг ҳам элда азиз тутилаётгани барчамизнинг кўнглимизни фахр-ифтихорга тўлдиради.

Ҳозир юртимизнинг қай гўшасини кезманг, бири-биридан обод, кўркам. Янги оилалар, эҳтиёжманд оилалар аҳволи эътиборга олинган ҳолда қурилаётган ихчам, шинам ҳовли-жойлар, хизмат кўрcатиш объектлари қишлоқларимизнинг кўркига-кўрк қўшаяпти. Таълим масканларидаги яратилган шароитлар...

Энг муҳими, тинч ва осуда ўтаётган ҳар бир кунимизда албатта, бирор яқинимизнинг ё дўст-биродарларимизнинг тўйига айтишади. Бу эл маъмурлигининг, фаровонлигининг кўзгуси эмасми? Ахир тинчлик, осойишталик бор жойдагина тўй-тантана бўлиши ҳаммамизга аён-ку!

Шу йил 27 июнь куни мамлакатимиз Президентининг "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорни қайта-қайта ўқидим. Ва англадимки, юртимизнинг байрамлари орасида, нишонланадиган қутлуғ саналари орасида истиқлол байрамининг маъно-мазмуни жуда ўзгача. Ўзбек халқига ўз юртига ўзи бекликни қайтариб берган, қаддини тиклаб, қадрини оширган, асрий орзу-армонларини рўёбга чиқарган бу қутлуғ куннинг ҳаётимизда янги саҳифа очгани рост.

"Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!”.

Бу шиор ҳар бир юртдошимизнинг қалбида акс-садо бермоқда, озод ва обод Ватанимизга меҳрини янада оширмоқда.

Шуларни ўйларканман, қалбим тўлиб, илоҳим истиқлолимиз мангу бўлсин, дея сидқидилдан тиладим.

Ойгул РАЖАБОВА.

(Фото - http://ijod.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019