ШАРОИТЛАР ЎРГАНИБ ЧИҚИЛДИ
Яқинда Жумуртов шаҳарчасида, туман молия бўлими ва бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлимида ишчи-хизматчиларга яратилаётган шароитлар, ташкилот ҳамда муассасалар ҳудудларини ободонлаштириш, тозаликни таъминлаш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар ўтказилди.
Туман ҳокими раҳбарлигида, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирокида ўтказилган бу тадбир жараёнида айрим иш жойларида зарур шароитларни яратиш, шунингдек ободонлаштириш ва тозаликни таъминлаш борасида бир қанча камчиликлар мавжудлиги аниқланди.
Туман ҳокими С.Йўлдашев ташкилотлар ва шаҳарча ҳудудини ободонлаштириш, жойларда тозаликка риоя этилишига эътиборни кучайтириш юзасидан корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига қатор тавсия ва топшириқлар берди.
(Фото - https://sensorika.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶