Қисқа сатрларда
Жорий йилнинг 22 май куни туман ҳокимлигида Фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги Яраштириш комиссияси аъзолари, маҳалла фаоллари учун "Оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда Яраштириш комиссияларининг ўрни "мавзусида ўқув семинари ўтказилди.
Ўқув семинарда "Оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ҳамда аниқланган ижтимоий муаммоларнинг мутассадди ташкилотлар томонидан бартараф этилиши устидан жамоатчилик назоратани амалга оширишда Яраштириш комиссияларининг вазифалари”, "Муаммоли оилалар ижтимоий-маънавий муҳитини соғломлаштиришда ҳамда қўшничилик муносабатларида ҳамжиҳатликни таъминлашда Яраштириш комиссиялари аъзоларининг масъулияти”, "Ислом дини таълимотида никоҳ ва оила масалалари ҳамда имом-хатибларнинг Яраштириш комиссиялари фаолиятидаги ўрни ҳақида” ва "Фуқаролар йиғини ҳузуридаги Яраштириш комиссияси иш фаолиятидаги илғор тажрибалар” мавзуларидаги маърузалар тингланди.
***
22 май куни "Амударёдавсувмахсуспудрат” давлат унитар корхонасида кўргамазли семинар ўтказилди.
Кўргазмали семинарни Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги вакили А.Ражабов очди ва бошқариб борди.
Семинарда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Департаменти вакили Б.Хожаметов, 1-сонли қурилаётган корхоналарнинг бирлашган дирекцияси директори Ҳ.Реймов, Қорақалпоғистон мелиоратив экспедицияси бошлиғи ўринбосари П.Айтмуратов, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари Б.Қурбониёзов, "Амударёдавсувмахсуспудрат” ДУК директори Ш.Юсупов ва Манғит-Назархон ИТБ бошлиғи Х.Қаландаровлар сўзга чиқишиб, кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.
(Ўз мухбиримиздан)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶